Нур диёридан
Муҳаммад Мустафо (с)нинг ҳаёт йўллари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг.
Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда Пайғамбар (с) ҳижратининг етинчи йилида, уша замоннинг олтита подшолари ва ҳукмдорларига мактуб ёзиб уларни ислом динига даъват этганлари ҳақида сўҳбатлашган эдик. Жумладан, Пайғамбар (с) Эроннинг подшоси Хусрави Парвизга ҳам хат ёзганлари ва ушбу мактубнинг мазмуни ҳақида сўз юритгандик. Бугун эса бу ривоятни давомини эшитишга сизларни даъват этамиз.Биз билан бирга бўлинг!
Пируз ғалаба қозониши ва дўстларининг Тоифга етиб келишларидан бир неча кун ўтди. Тоифнинг кўча-боғларидан ўтишлари чоғида араб болалари бир-бирларига уларни кўрсатиб ҳайратда қолган эдилар.
Кекса ёшдаги киши диворга суяниб уларнинг йўлида қарор олган эди.
Пируз айтди: Уша кекса кишидан Макка йўлини сўрадик. У ишора билан йўлни кўрсатди ва айтди: Сизларнинг ўрталарингиздан тижоратчилар ҳам топилмайди ва савдо- сотиққа молларингиз ҳам йўқку.
Пируз айтди: Ҳа, отахон. Биз савдогар эмасмиз. Муҳаммад исмли инсонни топиш учун Маккага бормоқчимиз.
Кекса киши табассум қилиб бошқа йўлни менга кўрсатди. Ундан сўрадим: Кўрсатаётган йўлингиз қаерга олиб боради?
У айтди: Агар сен Муҳаммадни кўриш иштиёқида бўлсанг Маккани эсингдан чиқаргин ва Мадина томон йўл олгин, чунки кўп йиллардан бери у Мадина шаҳрида яшаяпти.
Пируз айтди: Мадина шаҳрининг исмини бугунги кунгача эшитмагандим. Унга айтдим: Мадина шаҳри қаерда?
Мадина Муҳаммаднинг шаҳридир ва бу Муҳаммад (с)га таслим бўлган уша Ясриб шаҳридир.
Пируз айтди: Уша кундан бошлаб орқамга қарамадим. Мадинага зудлик билан етиш иштиёқи Яман сафарини ҳам эсимдан чиқариб юборган эди. Уша араб шахснинг тахту тожини кўриш учун отга миниб шошилинч билан Мадина томон чопиб бордим. Уша вақтда Хусрав Парвиз айтган сўзлари ҳақ эканлигига ишондим. Агар уша араб пайғамбари шаҳарни бутунлай ўзига бўйсундирган бўлсада албатта Яман учун хавф-хатарли бўлиши муқаррар. Аммо дилимда яна Хусравнинг андишаларига кўлиб юбордим. Чунки ўз раҳбарларидан бирини бутунлай бир шаҳар унга таалуқли бўлгани ва бундай шахсни қўлга олиш учун юборганини билмас эди. Тўғриси, шаҳарнинг эгаси бўлган бир шахсни қандай қилиб қўлларини боғлаб Бозон олдига олиб боришини ҳам билмасдим.
Р) Эронликлар динининг энг буюк пешволаридан бўлмиш Мўбадони Мубад дарборнинг бошқа руҳоний ашрофлари каби Хусрави Парвиз хазинасидан олтин ва кумуш каби бойликларни олиб ҳамда унинг дастурхони атрофида ўтирарди. У диннинг доно пешволаридан эди, аммо диннинг ҳомийси эса шоҳ ҳисобланарди. Эронликлар ҳукумат қудрати Хусрав Парвизнинг қўлида қарор олганига қадар ўзларини Парвардигор сояси остида ҳисс эканликларини ҳисс этишарди.
Пируз айтди: Эҳтимол зардушт дини барқарор бўлиши учун араб пайғамбар (с)ини қўлга олиш мақсадида мени юборганлар деб ўзимча ўйлардим. Эҳтимол Хусравнинг тоат-ибодат қиладиган дини уни бундай амал қилишга мажбур этган бўлса керак. Аммо бу хабарлар Ктесифондан етиб келган хабарлари билан тўғри келмасди. Уша кунларда дарборнинг элчилари пойтахтдан Яманга хабарларни етказиб шоҳнинг чет елдаги диёридан бўлмиш Ширин номли қизига ошиқ бўлиб қолиши ҳақидаги хабарни ҳам тарқатишарди. Агар бу хабар тўғри бўлса шоҳни зардушт динининг ҳомийси деб ҳисобланиш мумкин ми?
Р) Пайғамбар (с) нинг Мадинага қилган ҳижратидан 7 йил ўтди. Йилдан йилга Пайғамбар (с) издошларининг сони ошиб кетарди. Аммо гўё Эрон шоҳи бундан хабари йўқ эди. Шунинг учун Ҳижозга раҳбарларидан бирини Пайғамбар (с)га аксуламал кўрсатишга юборди.
Пируз айтди: Мадинага оз йўл қолган эди. Кеч бўлган сабабли биз ҳам шу ерда қолдик. Эртаси йўлимизни давом этдик ва ўзоқлардан Мадина шаҳри биноларнинг дивори кўринарди. Шундай қилиб шаҳрга етиб келдик ва шаҳарнинг аҳолийси ўрталаридан ўтган пайтимизда улар чарчаб қолган ва ғариб жисмларимизга ҳайрат билан қараб қўйишарди. Улардан Расули Акрам (с) манзилларини сўрадик ва улар ул ҳазратнинг ўйларини бизга кўрсатишди.
Р) Мусулмонлар Расули Акрам (с)га бир гуруҳ эронликлар ул ҳазрат билан музокара қилиш учун келганлар дея айтдилар. Расули Акрам (с) Пируз ва унинг дўстлари кирганларидан сўнг уларни таклиф этдилар.
Пируз айтди: Расули Акрам (с) билан дийдор кўрганимни ҳеч вақт эсимдан чиқаролмайман. Ўйлаганимга хилоф тарзда аксинча ўз қаршимда уша мен ўйлаганимча тахту тожга эга бўлган кишини кўрмадим. Фақат унинг юзида порлаётган бир нурни кўриш мумкин эди. Ўз расм-русумларимизга биноан унинг қаршисида қоматимни эгиб таъзим қилдим. Аммо бу қилган таъзимим унга хуш келмади ва мен сўзлашга рухсат сўрадим. Ул ҳазрат менга ижозат бердилар.
Мен айтдим: Мен Яман ҳукмрони Базон Эрон шоҳи Хусрав Парвиз буйруқи билан сизнинг олдингизга келганман, токим пайғамбарликка иддао қилишингиздан воз кечсангиз , акс ҳолда бизлар билан шоҳ дарборига боришингиз лозим.
Ул ҳазрат менинг сўзларимни эшиттиб кейин сўзлашни бошладилар. Дастлаб ул ҳазрат ўз динига мени даъват этдилар.
Сўнгра айтдилар: Бугун сизга рухсат, эртага жавобларингизни бераман!
Р) Пируз Расули Акрам (с) билан дийдор кўришдан сўнг гўё бир катта денгиздан ўтди ва Мадина кўчаларида ўйқудан қолган шахсга ўхшаб юрарди.
Унинг кўзлари олдида мусулмонлар ўтиб кетишарди ва аста-секинлик шоҳсиз Мадина шаҳри ва Пайғамбар (с)га эга бўлган шаҳрининг симосини кўз олдида кўрди.
Пируз айтди: Кеч бўлиб вужудимни ўйқу қамраб олди. Аммо дўстларимга ўхшаб ўхламасдим ва нима қилишини билмас эдим. Шоҳ буйруқини бажармасдан қайтиш мумкин ми?
Мусулмонларнинг пайғамбарни унинг саҳобалари ўрталаридан мажбур этиб олиб кетиши мумкин ми?
Ўз саволларимга жавоб топмай ўхлаб қолган эдим!