Тарихий саналар
Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1395-чи йил обон ойининг 18 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1437-чи йил сафар ойининг 8-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016-чи йил ноябр ойининг 8-чи кунидир.
Бугун сешанба
Ҳижрий- шамсий 1395-чи йил обон ойининг 18 -чиси:
Ҳижрий- қамарий 1437-чи йил сафар ойининг 8-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016-чи йил ноябр ойининг 8-чи кунидир.
Бундан 360 йил илгари милодий 1656 йил ноябр ойнинг 8-чисида:
Англянинг астрономи Эдмунд Галлей таваллуд топди. У Оксфорд университетида таълим олди ва ўз ёшлигида ер куррасининг жанубий қисмидаги юлдузлари устида тадқиқот олиб бориш учун Жанубий Атлантиканинг оролига борди. Ҳамда Галлий комета юлдузлари ҳақида тадқиқот олиб борди ва шундай хулосага келдиким бу юлдузлар бошқа сайёраларга ўхшаб эллиптик орбиталарга эга бўлиб шу сабабли уларнинг қайтиш замонини ҳисоблаш мумкин. У 1704 йилдан бошлаб Оксфорд университетининг устоди бўлди ва милодий 1720 йилда Гринвич салтанат расадхонасида астроном унвонида ишга қабул қилинди. Ҳамда ўз умрининг охири милодий 1742 йилгача юлдузлар, сайёралар айниқса ой курраси устидан тадқиқот олиб бориш билан шуғулланди.
Бундан 116 йил олдин, милодий 1900 йил ноябр ойининг 8-чисида:
Америкалик аёл ёзувчи Маргарет Митчел Жоржия штатида жойлашган Атлантада дунёга келди. Отаси прократуранинг адвокати эди. Хонум Митчел аввал шифокорлик йўналишида таълим олди. Аммо онасининг ўлимидан кейин ўқишни ташлаб 22 ёшидан ёзувчилик билан шуғулланди. Америкалик ушбу ёзувчи бир муддат ахборот воситалари мухбирлик қилди. Аммо "Барбод бўлган " рамани нашр этилишидан кейин машҳур бўлди. У1949 йилда авто фалокатда ҳалок бўлди.
Бундан 19 йил олдин ҳижрий-шамсий 1376 йил обон ойнинг 18-чисида:
Буюк олим Оятуллоҳ Шайх Муҳаммад Ҳусейн Калбосий Исфаҳоний 92 ёшида вафот этди. У Исфаҳонда бошланғич таълимотини олганидан сўнг 17 ёшида Нажаф шаҳрига бориб у ерда илмий даражаларга етди. Кейин у Сайид Абулҳасан Исфаҳоний, Оқо Зиёуддин Ироқий, Мирзо Али Оқо Широзий ва Шайх Муҳаммад Козим Широзий каби устодлардан таълим олди. Сўнгра Оятуллоҳ Калбосий Исфаҳонга қайтди ва бир неча муддатдан сўнг Нажафнинг сокини бўлди. Ушбу буюк олим Нажафда 30 йил яшаганидан кейин Қум илмий ҳавзасига келиб у ерда фиқҳ ва усул илмларини дарс бериш билан шуғулланди. Оятуллоҳ Калбосийдан кўп китоблар, жумладан “Аҳли байтнинг фазилатлари”, “Ҳоди ашара (11) бобининг шарҳи” ва “Ғароиб ва Қисорул-Калим” асарлар мерос қолган.