Исломий инсон ҳуқуқлари
Шунинг учун ҳам доимо тинчлик ва меҳр-оқибатни ўзида мужассам этган муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этишни долзарб вазифа сифатида билишимиз лозим.
Азиз тингловчилар! Бугунги дастурмизда урушдаги асирлар ҳақ-ҳуқулари ҳақида суҳбатлашамиз. Бугунги кунда уруш ва тинчлик масаласи барча давлатлар асосий муаммоларидан бирига айланган бӯлиб, ҳар куни инсон ҳуқуқларини риоят этиш ҳақида янгиликлар эшитиб турамиз. Баъзи бир гуруҳлар ҳам ислом динини жангжуй бир диндек кӯрсатмоқчи бӯлиб, бу йӯлда қабоҳат ва тероризм йӯлларидан фойдаланишмоқда.
Аслида ислом дини таълимотларида фақат умумбашар тинчлик ва омонликка даъват этилади. Қуръони карим инсонларни тинч-тотувликда яшашга буюради.
Афсуски, Аллоҳ таолонинг улуғ неъмати бўлмиш тинчликдан ҳамма ҳам баробар баҳраманд эмас. Чунки, дунёнинг турли бурчакларида террорчилар томонидан ноҳақ қон тўкилишлар содир этилмоқда. Бундай мудҳиш воқеалар қабиҳ ниятли бузғунчи гуруҳлар томонидан амалга оширилиши мўмин-мусулмонларнинг ҳам қалбларини қаттиқ ларзага солади.
Шунинг учун ҳам доимо тинчлик ва меҳр-оқибатни ўзида мужассам этган муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этишни долзарб вазифа сифатида билишимиз лозим.
Қуръони карим Бақара муборак сураси 208 ояти каримасида ӯқиймиз: Эй иймон келтирганлар! Исломга тўлиғича киринг. Ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқ душмандир.
Шунингдек Қуръони карим Моида муборак сураси 2 ояти каримасининг бир қисмида келган: Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли зотдир.
Қуръони каримда ӯзини ҳимоялаш қаторида агар душман ярашмоқчи бӯлиб, унга рози бӯлишга буюради. Жумладан севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммадга дастур бериб, буюрмиш: Ва агар улар ярашмоқчи бӯлишса сен ҳам улар билан ярашгин ва Аллоҳга таваккал қилгин.
Азиз пайғамбаримиз ва ул ҳазрат ёронлари ҳеч вақт тажовузкорлик билан бошқа ӯлкаларни бостириб олишга уринмаганларю Балки уларнинг барча урушлари ӯзларини ҳимоялаш ва аҳдига вафо қилмаганларга қарши амалга ошган. Ислом ахлоқдир.. Ислом воқеликдир, ҳаёт дастуридир.. Дин муомаладир.Мусулмонлар ҳамиша бошқа дин намояндалари билан тинч-тотув яшаб, уларнинг фикр –ақийдаларини эҳтиром қилиб келишган.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Ҳазрат Муҳаммад (с) замонларида тинчлик-тотувликка даъват этиш муҳим ӯрин олган масалалардан бӯлган.
Ислом дини доимо ўзига эътиқод қилувчиларни тинч аҳоли билан тинчлик сояси остида ҳамжиҳат бўлиб яшашга чақиради.
Аслида дунёдаги асосий динлардан бири бўлган Ислом дини моҳият ва эьтибори билан адолат мезони сифатида жаҳон динлари қатори катта аҳамиятга эга. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда келган кўрсатмалар ана шу адолатни бир жиҳатдан асословчи, яна бир жиҳатдан эса мусулмонларнинг эьтиқодини белгиловчи илоҳий манба хисобланади.
Ислом тинчлик ва осойишталик динидир. Исломий таълимотларида келган: Ёмонликларга қарши яхшилик қилинг. Токим душманларингиз бу муҳаббатдан шарманда бӯлиб, сизларнинг дӯстларингизга айланишсин.
Ислом дининнг асосий мақсади, бу бутун дунёда илоҳий қадриятларнинг комил барқарор этишдир. Исломий ҳукуматлар ҳам бутун мусулмонларга нисбатан вазифадор бӯлиб, уларни муҳофаза этишни ӯз бурчлари деб билишади.
Ислом йӯлидаги жиҳод масаласи ҳам ана шу қадриятларни сақлаш пайида амалга ошади.