ноябр 09, 2016 11:10 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойининг 19- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил сафар ойининг 9-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 9-чи кунидир.

Бундан 1401 йил бурун ҳижрий-қамарий 37- йил сафар ойининг 9-куни Расули акрам (с)нинг улуғ саҳобаларидан ва ҳазрат Алининг  ёронларидан  бири Аммор Ёсир Муовиянинг тарафдорлари билан бӯлган Сафин жангида шаҳодатга етди.

Аммор Ёсир Расулуллоҳ (с) ҳижратларидан 57 йил аввал дунёга келганди. Унинг отаси Ёсир ва волидаи муҳтарамаси Сумайяҳ  исломдаги илк шаҳидлар эди. Аммор кофирларнинг қийноқларига мардонавор чидар, пайғамбар ғазваларида фидоийлик кӯрсатиб, Ул ҳазратнинг таважжуҳига сабаб бӯлган эди. Унинг шаҳодати ҳақида  расуллулоҳ башорат бериб, буюрган эдилар: "Эй Аммор. Мендан кейин фитна чиқажак. Шундай пайтда сен Али ва унинг гуруҳи тарафида бӯл. Чунки Ҳақ Али билан ва Али Ҳақ билан биргадир. Эй Аммор, Али билан икки гуруҳга қарши жанг қиласан: булар байъатни синдирганлар ва зулм қилувчилардир. Ундан сӯнг саркаш бир гуруҳ сени ӯлдиради". Бу ҳадис ҳазрат Али душманларининг ботил эканлигидан далолат беради.

Хххххххххххххххх

1877     йилнинг 9 ноябр куни, яъни бундан 139 йил бурун буюк мутафаккир,  форс адабиётининг йирик намояндаларидан бири  машҳур шоир Муҳаммад Иқбол Лоҳурий Покистонда туғилди. У ӯз ватанида бошланғич ва олий таълимни эгаллагач, замонавий фалсафа илмини ӯрганиш учун 4 йил Англия ва Германияда яшади.

Шоир ватанига қайтгач, мусулмонларни бирлаштириш ҳақида ва элни Англия босқинчиларига қарши озодлик курашига чорлаб шеърлар ёза бошлади.

У минтақадаги буюк ислоҳотчилардан бирига айланди.

Муҳаммад Иқбол ӯзидан форс ва урду тилидаги жуда улкан маънавий мерос қолдирди. "Асрори худи",(Ӯзликни англаш сири), "Рамзи бехуди" (Ӯзлигини англамаслик рамзи), "Армуғони Ҳижоз"(Ҳижоз совғаси) ва "Забури Ажам"(Ажам Забури) китоблари шулар жумласидандир.  

Ххххххххххххххххххххххххх

Бундан 35 йил илгари, яъни 1981 йилнинг 9 ноябр куни Америкалик машҳур ёзувчи ва файласуф Вил Дюрант 96 ёшида вафот этди.

Вил Дюрант фалсафа фанлари доктори унвонига мушарраф бӯлгач, шогирдларнинг таълим-тарбияси билан шуғуллана бошлади. У 1926 йили ӯзининг "Фалсафа тарихи" китобини нашр қилди. Китоб муаллифга чексиз шуҳрат келтирди. Шундан сӯнг Вил Дюрант дунё маданияти тарихини ёзишга шайланиб, уч маротаба дунёни айланиб чиқди. Унинг дунё маданияти тарихи ҳақидаги 10 жилддан иборат китоби тез орада сотилиб, серхаридор тансиқ китобга айланиб, дунёнинг 12 тилига таржима қилинди. Унинг фикрича, башарият тарихи икки соҳилдан иборат дарёдир. Тарихчилар эса соҳилларга эътибор қаратмай, фақат дарёнинг ӯзи ҳақида тортишишади, ундан ӯғирлашади, натижада уни қонга тӯлдиришди. Шу сабабли у ӯзининг "Маданият тарихи" китобида ана шу дарёнинг икки соҳилида руй берган ҳодисаларни ёзишга ҳаракат қилди.