Эрон матбуотига бир назар
Жумҳурии Исломи, Жавон ва Рисолат газеталари
Жумҳурии Исломи газетаси шундай келтиради, Американинг 45 президенти унвонида Дональд Трампнинг жанжолли сайланиши кўп ҳошияларга эга бўлди. Бу газета шундай ёзади, Америкада ўтказилган охирги сайловнинг кўтилмаган натижалари ижтимоий сўровларинг эътиборсизлигини яна бир маротаба дунёга намойиш этди. Бошқа томондан сайловнинг ушбу даврида олиб борилган таблиғотларда расвочилик ва шармандаликни кенг шаклда намойиш этди. Ҳақиқатан ҳам сайловнинг ушбу даврида маданиятсизликка асос солинди ва сайлов низоъ ва рақобатларида қабул қилинган воситаларнинг бир қисми сифатида тақдим этилди. Бу сайлов шуни кўрсатдиким, Трампга рай беришга мойиллик зоҳир этган рай берувчиларнинг аксарияти Американинг иқтисодий ва сиёсий ҳукумат тизимига нисбатан ушбу мамлакат жамиятининг репрессияларидан келиб чиқиб Трампни ҳимоят этиш билан ўз тасаввурларида ҳоким жараёнга нисбатан нафратланишни эълон қилш учун бир фурсат деб билишади. Бундан сўнг агар Трамп ўз ваъдасига вафо қиладими ёки қилмайди ёки Вашингтоннинг зўравон тизимини барҳам берадими ёки бермайдими ҳар ҳолда вазъиятни қайтиб бўлмайдиган йўлда қарор беради ва келажак ўзгаришлар натижаларини охирги сайловларнинг кўтилмаган натижаларидек бартараф этилган хатоларни фаоллаштиришини башорат этиб бўлмайдиган ҳолатда қарор берди.
*****
Жавон газетаси шундай ёзади, Эрон Ислом Жумҳурияти дунё мамлакатларидан бири ҳисобланади ва унинг халқаро, минтақавий ва ички сиёсатлари бошқа мамлакатларнинг ички ўзгаришларидан таъсирланмайди. Бинобарин Америкада икки партия, яъне жумҳурийчилар ва демократлар ўртасида қудратни алмаштириш Эроннинг минтақадаги ва усулий сиёсатларига таъсир етказмайди. Эрон Ислом Жумҳурияти Исломий Инқилобнинг юксак ормонлари, миллий манфаат асосида ўзининг аниқлаган мақсадларини устуворлик ва куч-қудрат билан хорижий ва ички арсаларда ривожлантиради. Ҳикмат, иззат ва маслаҳат Эрон Ислом Жумҳуриятининг хорижий сиёсатларида ўзгармайдиган ва ҳоким учта асл ҳисобланади ва ҳеч қайси ташқи омил ва ҳеч қайси халқаро ва минтақадаги ўзгаришлар ушбу усуллардан келиб чиққан жиҳатларга таъсир етказа олмайди. Бинобарин бу жиҳатдан Трампнинг Клинтон устидан ғалаба қозониши Исломий Жумҳуриятга фарқ қилмайди.
*****
Рисолат газетаси шундай ёзади Риққа шаҳри Сурияда ИШИД террорчи гуруҳининг асосий қалъаси унвонида Сурия ва унинг иттифоқчилари ҳамда Америка раҳбарлигида ИШИД террорчи гуруҳи билан қарши кўраш олиб бориш учун иддао қилувчи коалиция учун муҳим мақсад деб талқин этилади. Риққадаги майдон шароити ушбу шаҳарга қарши ҳарбий сайъ-ҳаракатларни амалга ошириш йўлида қийинчиликларни ижод этган. Шунинг учун Америка гоҳ-гоҳида ушбу шаҳарни тасарруф этиш иддаолари ва шиорларни баён этиши билан ҳалигача бу ишга эришгани йўқ. Бу ўртада Туркия ва курдлар ўртасидаги жиддий ихтилофлар коалициянинг майдоний мувафаққиятсизлиги ва кечикишига катта рол уйнади. Сурия арсасида фаолият олиб бораётган мамлакатлар ўртасида муштарак мақсадларнинг борлигига қарамасдан уларнинг ўрталарида мавжуд бўлган бир нечатомонлама ва кўп қарамақаршиликлар ушбу мамлакатнинг майдон вазъиятида мураккаблик ва мубҳамлик вужудга келишининг сабабига айланган. Сурия ва иттифоқчиларининг сайъ-ҳаракатлари шундан иборатким, уруш майдонининг раҳбарлигини қулга олиб ва ИШИД террорчи гуруҳига қарши кўраш олиб бориш номи билан маълум бўлган коалициянинг тўсиқлик яратишларини бартараф этишдир. Америка раҳбарлигидаги коалиция ИШИД террорчи гуруҳга қарши кўраш олиб боришда керакли жиддиятга эга эмас ва бошқа томондан Сурияда бўладими ёки Ироқда бўладими ўзининг экспансионистик ва дахолат этиш мақсадларини амалга ошириш учун фурсат пойламоқда. Энди Сурия, Россия ва Эроннинг асосий диққат-эътибори Ҳалабга қаратилган. Шимолда Ҳалаб масаласини ҳал этишдан кейин шарқдаги Риққа учун навбат келади. Муҳим масала шундан иборатким, Суриянинг шаҳарлари ушбу сарзаминнинг фарзандлари томонидан озод этилишидир.