ноябр 10, 2016 15:42 Asia/Tashkent

Азиз тингловчилар, “Ёруқлик сари дунё” дастуримизнинг бугунги сонида Маҳди (а) дунёсининг тинчлик ва осойишталик даври ҳақида сиз билан сўҳбатлашмоқчимиз! Биз билан бирга бўлинг!

                              Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. 

Мен, Адиба Қодирий "Ёруқлик сари дунё"  туркум эшиттиришнинг дастуримизнинг сўнги сони билан

билан сизнинг хизматингиздаман.  Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!  

                      Имом Содиқ алайҳисалом шундай марҳамат қилади: “Бу умматда пайғамбарларнинг тўртта динлари мавжуддир. Мусонинг ҳимоя этувчи дини, уларни уни танийдиган аммо улар уни танимайдиган  Юсуф алайҳисаломнинг суннати,  ул ҳазратни ҳеч ким ўлдирмаган ва тирик бўлган Исо алайҳиссалом суннати  ва  золимлар билан қарши қиём қиладиган Муҳаммад (с)-нинг суннатидир.

Азиз тингловчилар, “Ёруқлик сари дунё” дастуримизнинг бугунги сонида Маҳди (а) дунёсининг тинчлик ва осойишталик  даври ҳақида сиз билан сўҳбатлашмоқчимиз! Биз билан бирга бўлинг!     

Имом Ҳасан Аскарий алайҳисалом ўз қадрли фарзанди Имом Маҳди (а)-га берган кўрсатмаларида шундай марҳамат қилади: “Аллоҳ таоло сенинг қўлинг билан золимларни ўртадан йўқ қилади ва диннинг ибодатларини қайта тиклайди, дунё уфуқларини ёруқлайди ва сулҳ ва осойишталикни жаҳон бўйлаб барқарор этади. Бешикда бўлган гўдак сенинг ҳузурингда бўлишни орзу қилади. Дунёнинг турли бурчаклари ям-яшил бўлиб шодоб бўлади. “

Тинчлик ва осойишталик башарият жамиятининг дастлабки ва  ҳақиқий эҳтиёжларидандир. Чунки унинг сояси остида истеъдодлар ва бунёдкорликнинг  гуллаб яшнашлари, ҳамда  маданиятларнинг  ривож-равнақ топиши учун имконият пайдо бўлади. Ва уларнинг йўқлигида маданиятлар ҳам завол топади.

 Психологлар шундай эътиқодга эгаларким инсон осойишталик  сояси остида қонун ва тизимга эга бўлган ва тинч-осойишта дунёга эҳтиёж сезадиган ва эътиқод қиладиган дунёни яратишга қодир. Сиёсий илмлар олимлари тинчлик-осойишталикка бошқа зовиялардан қарашадилар. Лоренс Мартин тинч-осойишталикни моддий фаровонликнинг кафолати деб билади.

Жон Морес уни зиён етказадиган таҳдидлардан озод этиш деб таърифлайди.

Қуръоний маданиятда омонлик ва тинчлик-осойишталик инсоннинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий барча индивидуал ҳавзаларини ўзига қамраб олади. Руҳий ва маънавий маданият  ва халқнинг маиший тинчлиги унинг муҳим мавридларидан ҳисобланади.  Ҳазрат Иброҳим алайҳисалом ўзининг дуоларида Аллоҳ таолодан тинчлик-осойишталик ва неъматларнинг фаровонлигини сўрадилар.  Бақара сурасининг 126 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: “Иброҳимнинг: «Роббим, буни омонлик шаҳри қилгин ва Аллоҳга, охиратга иймон келтирган аҳлини турли мевалар билан ризқлантиргин», деганини эсланглар. Аллоҳ: «Ким куфр келтирса, уни бироз фойдалантирман-да сўнгра дўзах азобига дучор қиламан, у ниҳоятда ёмон жойдир», деди.

Али алайҳисалом нуқтаи назаридан:  “Тинчлик-осойишталикдан лаззатланарли неъмат йўқ. Ул ҳазрат шундай эътиқодга эгаким хавфсизлик ва фаровонлик мавжуд бўлмаган шаҳарлар энг ёмон  шаҳарлардан ҳисобланади. Бу шаҳарларда яшовчилар тинчлик-осойишталикни сезмайдилар. Ул ҳазрат талаб даражасида омонликнинг лозимлигини  муҳайё этиш учун шойиста ҳокимларнинг мавжудлигида деб билади ва шундай марҳамат қилади: “Инсонлар бир давлат арбобига эҳтиёж сезишадиким, мўъмин-мусулмонлар ҳукумат  сояси остида ўз ишлари билан шуғулланиб кофирлар ҳам баҳраманд бўлишади ва одамлар ҳукуматнинг барқарор бўлиш сояси остида ҳаёт кечиришади. Ҳамда  ҳукумат орқали байтул мол йиғиб унинг кўмаки билан уруш олиб боришлари мумкин бўлади. Кўча-хиёбонларда хавфсизлик ҳукмрон бўлиб зайиф инсонларнинг ҳаққи қудратли инсонлардан олинади”.

Шунинг учун солеҳ ва самарали қонуний ҳукуматни яратиш  жамиятда омонлик ва осойишталикни ижод этишнинг энг муҳим манбаларидандир.

Аммо агар мамлакат ички ва тузилишнинг бир неча камчиликларига дуч келган бўлса, жамият аъзоларининг  хавфсизлигига хатар солади.        

Тажриба бизларга шуни кўрсатдиким бизнинг дунёимизда ҳукуматга шундай инсонлар эга бўлишадиким, ҳою-ҳавас ва нафснинг ортиб кетишининг асирига тушиб қолишган. Улар яхши тарбия олмаганлари учун, ҳамда иллоҳий буюк мураббийларнинг кўрсатмаларидан яхши баҳра олмаганлари учун ижтимоий адолатни риоят этишмайди ва шунингдек нотинчлик ва ташвишларга юзмаюз бўлишади.

Ислом нуқтаи назаридан ҳақиқий хавфсизликни иймон сояси остида ва ширкдан парҳиз қилиш орқали ижод этиш мумкин.

Аллоҳ таоло Анъом сурасинин 82-чи ояти каримасида шундай марҳамат қилади: “Иймон келтирганлар ва иймонларига зулмни аралаштирмаганлар. Ана ўшаларга хотиржамлик, омонлик бор. Улар ҳидоят топганлардир.”

Имом Маҳди (а) ижтимоий хавфсизликни бутун дунё бўйлаб жорий этадиган пок ва азим шахсиятларидандир.  У ғайриинсоний шароитлар ва меъёрларни ўзгартиради ва қурқув ва нотинчликлар ижод этган омилларини бартараф этади, қонунни бўзилиш ва қўзғолонларни илдизидан олиб ташлайди. Шунингдек  инсонлар ҳуқуқлари учун қонун, адолат ва эҳтиром пойдиворига асосланиб  янги ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлайди. Уша замонда барча нарсалар бир меъёр билан ҳисоб-китоб қилинади ва Қуръон таъбири билан айтганда бу шундай даврдирким ваҳима ва қурқинч хавфсизлик билан ўз жойини алмаштиради.  Одамлар ул ҳазратнинг ёруқ кўрсатмаларига биноан омонлик ва сулҳдан тула шароитга эга бўлиб ўз ҳаётларини давом этишади. Кўча-хиёбонлар шу даражада тинч-осойишта бўладиким ёш аёллар бир жойдан бошқа жойга жуда осонлик билан ва қурқмасдан ёлғиз сафар қилишади. Хавфсизлик ва тинчлик шу даражада кенгаядиким, бирон киши ўз ҳақ-ҳуқуқлари оёқ ости бўлишидан хавотирга тушмайди.  Ўғирлик ва фирибгарлик  жамиятда йўқ қилиниб ташланади ҳамда бузуқ ва фосид дамлар учун ҳукмронлик қилиш майдони қолмайди.   

Маҳди (а) нинг қўйидаги сўзларини эшитган бўлсангиз керак: “Юлдузлар самолардагиларнинг осойишталиги ва хавфсизлигининг сабаби бўлганидек, мен ҳам ердагиларнинг тинчлик ва сойишталигининг моясиман”.

Ёрлиқ