Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун пайшанба Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил обон ойининг 20-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил сафар ойининг 10-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 10-чи кунидир.
Бугун пайшанба
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил обон ойининг 20-чиси
Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил сафар ойининг 10-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 10-чи кунидир.
Бундан 1109 йил олдин ҳижрий-қамарий 329 йил сафар ойининг 10-чисида:
Эрон халқининг машҳур донишманди Абулфазл Балъамий вафот этди. У бугунги Ўзбекbстонда жойлашган Бухоро шаҳридан эди. Унинг аждодларидан бири кичик Осиёдаги Балъам шаҳрида ҳаёт кечириши сабабли Балъамий номи билан машҳур бўлди. Абулфазл Балъамий Сомонийлар сулоласининг донишманди ва доно вазирларидан эди. У ўзидан кўп асарлар ёзиб мерос қолдирган. Ҳижрий-қамарий тўртинчи асрнинг тарихий китобларидан бири “Табарий тарихининг таржумаси” китоби ушбу вазирга тааллуқлидир. Унинг бошқа асарларидан равон ва оддий насрда ёзилган “Балъамий тарихи” китобига ишора этиш мумкин. Ва ҳижрий-қамарий тўртинчи арсдаги ёзувчилик усулларининг яққол ва тарихий намуналаридан саналади. Мазкур китоб ҳижрий-қамарий тўртинчи асрда форс тилида ёзилган ва боқий қолган энг қадимий китоб саналади.
Бундан 78 йил илгари милодий 1938 йил ноябр ойининг 10-чисида:
Туркия республикасига асос солган “Отатурк” номи билан танилган Мустафо Камолпошо вафот этди. У милодий 1881 йилда уша замонда Усмонийлар императорлигини бир қисми бўлмиш ҳозирги Грециянинг шимолида таваллуд топди. Отатурк ўрта мактабни битирганидан кейин ҳарбий мактабга кирди ва мувафаққият билан турли таълим курсларини ўқиди. Кейин Усмонийлар императорлигининг бошқа мамлакатлар билан олиб борган бир нечита муҳим урушлари, айниқса иккинчи жаҳон уруши жараёнларида иштирок этиб ўз истеъдодини намойиш этди. Милодий 1918 йилда уруш охирга етиши ва Усмонийлар императорлигини тақсимлашдан кейин иттифоқчи кучлар ҳозирги Туркиянинг ер-ҳудудларини ишғол этишди. Аммо Мустафо Камолпошо миллатчи кучларнинг кўмаклари билан уларни орқага чекинишга ундади. Европалик давлатлар Лозанна шартномасига асосан Туркия мамлакатини ташкил этиш ва Усмонийлар императорлигини бекор қилиш учун розий бўлишди.
Шу тартиб билан Отатурк милодий 1923 йилда ўзининг раҳбарлигида Туркия республикасини ташкил этишни эълон қилди. У ўз умрининг охиригача давом этган ўз ҳукмронлиги даврида Туркиянинг исломий жамиятини Ғарб меёрларига туғри келадиган жамиятга айлантириш учун кўп сайъ-ҳаракат қилди. Жумладан у ёзув, кийим, қонунлар ва Туркиянинг мадрасаларини Ғарб модели асосида ўзгартирди. Ва ушбу йўлда ҳеч қандай қуполликдан қул тортмади. У шунингдек дунёвийлик ва динни сиёсатдан ажратишни ушбу мамлакатда ҳоким этиб қуйди.
Бундан 52 йил олдин милодий 1964 йил ноябр ойининг 10-чисида:
Леонид Ильич Брежнев Совет Иттифоқининг бош секретари симатига сайланди ва қудратни ўз қулига олди. У милодий 1931 йилда Совет Иттифоқи коммунистик партиясининг аъзолигига қабул қилинди. Брежнев ушбу партияда турли даражаларни босиб ўтганидан кейин милодий 1960 йилда Совет иттифоқи раҳбарлик ҳайатининг раислиги мансабига ва Хрушёвнинг истеъфога чиқишидан кейин Совет Иттифоқи коммунистик партиясининг бош котиблигини ҳам ўз зиммасига олди. Брежнев эҳтиёткор сиёсатчи эди ва кескинликларни юмшатиш сиёсатини қуллаши туфайли Америка билан ядровий тўқнашиш олдини олишга сайъ-ҳаракат қилди. Бунга қарамасдан Чехославакияга қарши ҳужум қилиш ва Афғонистонни ишғол этиш унинг замонида амалга оширилди. Брежнев Совет Иттифоқининг ичкарисида эгилмайдиган коммунистик ҳокимиятини давом эттирди ва ҳукумат ичидаги қанотларнинг розийликларини олиш орқали қудратни 18 йил давомида муҳофазат этди. У милодий 1982 йилда вафот этди.