Тарихий саналар
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил обон ойининг 21-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил сафар ойининг 11-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 11-чи кунидир.
Бугун жума
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил обон ойининг 21-чиси
Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил сафар ойининг 11-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 11-чи кунидир.
Бундан 195 йил олдин милодий 1821 йил 11 ноябр куни машҳур рус ёзувчиси Фёдор Достоевский таваллуд топди. У ёшлигида ҳарбий муҳандислик мактабига таҳсил олиш учун боради. Лекин кейинчалик унда жаҳон мамлакатлари адабиётларини ўрганишга мойиллик пайдо бўлади ва ҳарбий ўқиш даврининг поёнида адабиёт соҳасига доимий ва жиддий тарзда киришади. Достоевский милодий 1849 йилда сиёсий фаолиятларда айбланиб қўлга олинади ва қамалади. У қамоқда бўлганида ҳам ўзининг тажрибаларидан фойдаланиб озодлик учун Россия адабиётида қимматли асарларни яратади. Достоевскийнинг энг муҳим асарларидан бўлмиш "Ака-ука Кармазовлар" ва "Ўликлар хонаси хотиралари" асарларига мурожаат қилиш мумкин. Фёдор Достоевский 1881 йилда дунёдан кўз юмади.
Бундан 119 йил олдин ҳижрий-шамсий 1276 йили обон ойининг 21-чисида, Эрон муосир янги шеъри асосчиси Нимо Юшич тахаллуси билан Али Исфандиёрий Эрон шимолидаги Мозандароннинг Юш қишлоғида таваллуд топди. У франсуз ва араб тилларини ўрганди. Нимодан "Афсона" номли асар қолган. Нимо Юшич ҳижрий-шамсий 1338 йили 62 ёшида дунёдан кўз юмди.
Бундан 98 йил илгари милодий 1918 йил 11 ноябрда:
Биринчи жаҳон уруши урушни тарк этиш шартномасининг имзоланиши билан охирга етди. Бу уруш милодий 1914-1918 йиллар давомида иттифоқчи давлатлар, яъни Россия, Англия, Франция ва Италия бир томондан ва асосий давлатлар Германия, Болгария , Усмонийлар ва Австро-Венгрия императорлиги бўлса, бошқа томондан жараён олган эди. Бу уруш давомида 15 миллион нафар шахс ҳалок бўлиб, 20 миллион нафар шахс эса мажрўҳ бўлишди. Шунингдек ушбу тўқнашувларда иштирок этган мамлакатларга 150 миллиард доллар зарар етказилди. Урушдан сўнг иттифоқчи мамлакатлар Версаль тинчлик шартномасини имзоладилар ва бу шартнома асосида Германия жиддий сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий жазоларга юзмаюз бўлди.
Бундан 63 йил муқаддам милодий 1953 йил ноябрь ойининг 11-чисида:
Касалликларнинг хатарли омилларидан бири болаларни паралич қиладиган вирус, палеомилит вируси кашф этилди. Одатда болаларга ҳужум қилиши ва уларни паралич қилиши туфайли бу вирусга болаларни паралич қиладиган вирус деб ном қуйилди. Бу вируснинг кашфиётчиси Юнас Салк бу кашфиётдан бир неча вақт олдин болаларни паралич қиладиган ваксинасини ҳам ихтироъ этган эди. Эндиликда кўп мамлакатларда бу касаллик бутунлай илдизидан йўқ қилиниб ташланган ва айрим мамлакатларда эса ушбу касалликларнинг мизони камайган. Бунга қарамасдан болаларни паралич қиладиган ушбу вирусга қарши кўраш давом этмоқда.