Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойининг 22 - чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил сафар ойининг 12-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 12-чи кунидир.
Бугун шанба
Ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойининг 22 - чиси
Ҳижрий қамарий 1438 йил сафар ойининг 12-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 12-чи кунидир.
Бундан 660 йил олдин ҳижрий -қамарий 778 йил сафар ойнинг 12 -чисида:
Марказий Эроннинг Сова шаҳрида улуғ шоир Салмон Соважий тахаллуси билан Хожа Жамолиддин Соважий оламдан кӯз юмди. Унинг отаси фозил ва аҳли қалам эди ва Элхон муғул дарборида ишларди. Усмирлигидан таҳсилга шуғулланди. У замонасининг илмини ӯрганиб улуғ шоирларидан бирига айланди. Унинг шеъри 11 минг байтдан иборат эди.
Буюк шоир Ҳазрат Ҳофиз Шерозий Салмон Соважий шеърини таърифлаган эди. Салмон Соважий шеьрлари орифона ва эътиқодий заминасида ёзилган. Унинг девонининг диний қасидаларида Худованд ва Расули Акрам (с) тавсифланган ва уларнинг айримлари эса ташбеҳ бериш ва тил қудрати нуқтаи назаридан жуда чиройлидир.
ундан 51 йил олдин ҳижрий -шамсий 1344 йил обон ойнинг 22 -чисида:
Эроннинг буюк тадқиқотчиси, ёзувчиси ва адиби устод Саъид Нафисий 71 ёшлигида вафот этди. У ӯрта таҳсилотини тӯгатганидан сӯнг Францияга сафар қилиб ӯзининг олий маълумотини ҳуқуқ ва сиёсий билимлар йӯналишида мукаммаллаштирди. Бундан сӯнг Эронга қайтиб келиб ӯз ватанининг олийгоҳларида дарс бериш билан шуғулланди.
Шунингдек, у Эрон фанлар академиясининг аъзоси эди.
Саъид Нафисий ижодиёти 180 асар ва таржималардан иборатдир. Унинг асарларидан "Байҳақий таьрихи ", "Қобуснома ", "Аттор ғазалиётлари " ва " Эроннинг ҳозирги ижтимоий -сиёсий таьрихи " каби асарларга ишора этиш мумкин. Бу асарларига қӯшимча "Французча -форсча луғат " каби қийматли асар ва бошқа унлаб мақолалар Саъид Нафисидан боқий қолган.
Бундан 22 йил илгари ҳижрий -шамсий 1373 йил обон ойнинг 22 -чисида:
Эрон қадимий тиллар устоди Доктор Меҳрдоди Баҳор оламдан ӯтди. У Эроннинг машҳур шоири Малик -уш -Шуаронинг ӯғли эди ва шунинг учун ӯз болалигидан адабий ва маданий муҳитда тарбия олди. У ўз таҳсилотини Лондонда давом эттирди. У Эронга қайтишидан сӯнг ҳунар ва санъат академияси ва Эрон маданияти уюшмасида ишлади ва шунингдек университетда таълим бериш билан шуғулланди. Доктор Баҳор Эроннинг қадимий ва ӯрта тиллар заминасида кӯп изланиш ва тадқиқотлар олиб борди. Доктор Баҳор ёзган асарлар жумласидан "Эрон мифологияси " ва "Шоҳнома ҳақидаги андишалар " китобига ишора этиш мумкин.