июл 25, 2016 13:39 Asia/Tashkent

Узоқ муддатда тинмай ишлаш жисмоний ва руҳий мушкулотларни юзага келтиради. Бу салбий таъсирлар касб ва меҳнатнинг баъзи бир турларида бир неча баравар бӯлиши мумкин. Дунёнинг кӯплаб минтақаларида иш вақти 8 соат бӯлса ҳам кӯплаб ишчилар 8 соатдан кӯпроқ ишлашади.

 Қадрли тингловчилар!

Ӯтган дастуримизда иш ва меҳнат фаолиятини куч-қувватга мувофиқ танлаш ҳақида суҳбатлашдик. Бугунги дастуримизда ҳам шу мавзуда суҳбатлашамиз.

Узоқ муддатда тинмай ишлаш жисмоний ва руҳий мушкулотларни юзага келтиради. Бу салбий таъсирлар касб ва меҳнатнинг баъзи бир турларида бир неча баравар бӯлиши мумкин. Дунёнинг кӯплаб минтақаларида иш вақти 8 соат бӯлса ҳам кӯплаб ишчилар 8 соатдан кӯпроқ ишлашади.

Соҳа бӯйича олиб борилган тадқиқотларга кӯра нормадан ортиқ ишлаш кишини стресс ҳолатларига чалинтириб, унинг оқибатида киши уйқусизлик ва ҳатто инсон иммунитетини ҳам заифлаштириши мумкин.

Англияда ӯтказилган тадқиқотларга кӯра узоқ муддатда ҳаддан ортиқ ишга берилиш ишчиларни юрак касалликларига гирифтор қилиб, ӯлим ҳолатлари ҳам кузатилган. Кунига 11 соатдан ортиқ ишлайдиган одамлар 7-8 соат ишлайдиганларга кӯра кӯпроқ юрак хасталикларига чалинишлари мумкин. Бу орада уйқусизлик ҳам узоқ муддат ишлайдиганлар чалинадиган хасталиклар қаторига киради. Чунки бундай одамлар кунига 6 соатдан ҳам камроқ ухлашади.

Мутахассислар шифокорларга тавсия беришади:  Касалларни муоина этганда уларни нима иш билан шуғулланишларини ҳам сӯраш лозим. Чунки ишнинг кӯплиги қон босимининг кӯтарилишига олиб бориши мумкин.

Иш кӯплигининг яна бир салбий оқибати б кишининг ӯз оила аъзоларига камроқ таважжуҳ қлиши деб билинади. Бу масала оилавий муносабатларга қайта тикланмас зарарлар етказиши мумкин.

 Ота ё он ё иккаласи ҳам кӯп ишлайдиган оилаларда оиланинг қолган аъзолари, махсусан болалар қаттиқ стресс ҳолатларини бошдан кечиришади. Баъзи бирлар шу даражада ишга берилишадики ҳаётдаги муҳим нарсаларни бутунлай эсдан чиқариб юборишади.

Бундай йодамлар ҳаётида илм ӯрганиш ва янги нарсаларни ӯзлаширишга умуман жой йӯқ. Ишга берилиш баъзи одамларни шу даражагача ӯзгартириб юборадики улар ҳатто ӯз жисмоний ва руҳий соғликларига ҳам таважжуҳ қилишмайди.

Узоқ муддатли психологик стресслар кишини изтироб ва ғазабланиш ҳолатларига учратади ва асаб тизимига ӯз таъсирини етказади. Натижада ишчилар саломатликларини қӯлдан беришади.

Шунинг учун ҳам ҳар бир ишчи иш муҳити ва иш шароитидан рози бӯлиши лозим. Акс ҳолда ишдаги номуносиб шароит кишини депрессия ҳолатларига олиб бориши мумкун.

Шубҳасиз ҳам танбалик ва бепарволик ва ҳам ишга ҳаддан ортиқ берилиш одамнинг жисмоний ва руҳий саломатлигига катта ззарарлар етказади.  

Азиз тингловчилар! Сиз "Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз якунигақадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Аллоҳи зулжалол одамларни мутафовит истеъдодлар билан яратган. Инсоннинг муваффақияятга эришиш калиди унинг ӯз истеъдодига хос касб-ҳунар танлаши ва шу йӯналишда амал қилишидан иборат.

Бор таважжуҳни бир нуктага жамлаб ишлаш ҳам иш натижаси ва шунингдек инсонга  маънавий жиҳатдан ижобий таъсир етказади.

Агар одамнинг фикр-хаёли бир фойдали ишни бажариш билан банд бӯлса у ҳеч қачон ботил фикр-андишаларга бормайди.

 Ботил андишалар инсоннинг фасодкорлик ва гуноҳ томон интилишига сабаб бӯлади. Фойдали иш билан машғул бӯлганда эса киши гуноҳ амалларга қӯл урмайди. Бундай ҳолатда инсоннинг руҳий саломатлиги таъминланиб, хотиржам бӯлади.

Одамнинг муайян бир иш билан банд бӯлиши уни парешонлик ва ботил фикр-хаёллардан узоқ тутади.

Иш ва меҳнат қилиш ислом дини таълимотларида махсус ӯрин олиб, инсон учун кӯплаб моддий ва маънавий манфаатлари бор.

Қуръони карим оятлари ва диний таълимотларга кӯра инсон ақл билан ишлаб, ӯзининг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш учун меҳнат қилиши лозим.