ноябр 13, 2016 14:58 Asia/Tashkent

Жумҳурии Исломи, Рисолат ва Мардум Солори газеталари

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Трампнинг Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини бекор қила олмаслиги заминаси ҳақида Магриний томонидан таъкидланиши бир жумлада Европа Иттифоқининг етарли мизонда очиқ паёмидан далолат беради. Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури икки хусусиятга эгадир. Биринчиси бу бошқа томонида Америка тўрган икки мамлакат ўртасида тузилган шартнома эмас, балки етти мамлакат ўртасида имзоланган шартнома ҳисобланади. Иккинчиси эса Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хавфсизлик кенгаши доирасида келишилган келишувдир. Ва хавфсизлик кенгашининг резолюцияси ҳам бу шартноманинг ижро этилишини кафолатли ва зарурий этиб қуйган. Бу сўзларнинг мафҳуми шундан иборатким, бир томоннинг иродаси ва қарори Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини  ижро этишига бирон бир шубҳа ёки тўсиқлик яратиши мумкин эмас ва Америка олган ўз мажбуриятларини бажаришдан бошқа бирон бир чораси йўқ. Эрон Ислом Жумҳурияти ўз мажбуриятларини ижро этиши учун мустаҳкам ва устувор мавқега эгадир. Агарчи Америка ўзининг айрим мажбуриятларига қараб амал қилмаган бўлса, ҳамда шу сабабдан Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракат дастурида бошқа томонларнинг эътирозлари ва танқидига қарор олган бўлсада, аммо Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини эътиборсизлик йўлида қарор беришда кескин фазони ижод этиш ҳеч қайси томоннинг фойдасига ҳал бўлмайди. Американинг янги ҳоким бўлган ҳайати Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурига тўсиқлик яратишдан манфаат кўради деб тасаввур этмаслиги лозим ва ҳар қандай шак-шубҳа ва тўсиқлик ижод этиш Американинг зиёни ва зарарига якунланади ва ҳеч қайси томоннинг манфаатида ҳам бўлмайди.

                                         *****

Рисолат газетаси шундай ёзади, Европа расмийлари бир томондан Россияга қарши иқтисодий санкцияларни узайтириш тарафдори бўлишмоқда ва бошқа томондан эса ушбу санкцияларни узайтириш баробарида Трампнинг салбий ёндошишидан хавотирга тушишмоқда. Охирги сайловда Трампнинг ғалаба қозонишини Кремль томонидан истиқбол этилгани бу жараённи янада кучайтирган. Америка президенти даврида Европа ва Россия ўртасидаги ҳар қандай қарамақаршилик, айниқса Украина бўҳронидан кейин демократлар партиясининг жиддий ва бевосита ҳимоятларига қарор оларди. Шунинг учун Трампнинг қудрат бошига келиши билан бу муносибатлар ўзгариши мумкин. Январь ойида Трампнинг қасамёд қилишидан кейин агар ҳақиқатан ҳам Путин билан алоқалари яхшиланса, бу масала Россия юзасидан Европа мамлакатлари ўртасида ихтилофларнинг кучайиши сабабига айланади ва иқтисодий санкциялар режимини сақлаш ҳам оғир бўлади. Бир дипломат шундай шарҳ-изоҳ беради: Европа Иттифоқи декабрь ойида бўлиб ўтадиган йиғилишда бирон бир қарорга келиши лозим. Аммо вазъият уша замонда оғирлашиши мумкинким, Америка январь ойида Россияга қарши ўз сиёсатларини ўзгартириш тарафдори эканлигини намоён этса. Бу масала Европа Иттифоқига салбий таъсир етказади.            

                                         *****

Мардум Солори газетаси шундай ёзади, Ҳалаб ўлим ва ҳаёт ўртасидаги тўқнашувларнинг саҳнасига айланган. Моселда ИШИД террористик гуруҳининг кетмакет мағлубиятларга юзмаюз бўлишидан кейин барча томонларнинг диққат-эътибори Сурияга қаратилган. Ҳалаб ушбу террористик гуруҳларнинг ҳар қандай савдолашишининг энг муҳим воситаси саналади. Шу сабабдан стратегик ушбу минтақа  Сурия урушида муҳим рол уйнайди. Шу ҳол билан Россия мудофаа вазирлиги Ҳалабда суриялик қузғалончилар томонидан химиявий қурол-яроқлардан фойдаланиши ҳақида аниқ далиллари борлигини таъкидлаб,  химиявий қурол-яроқларни ман этиш ташкилотининг ҳайатини зудлик билан ушбу шаҳарга жўнатишни сўрамоқда. БМТ ташкилоти масъулларидан бири террористлар томонидан ушбу шаҳарнинг аҳоли яшовчи уй-жойлар минақаларида химиявий моддаларни захира этишлари ҳақида хабар берган. Айрим хабарлар ҳам химиявий қурол-яроқлар сифатида ундан фойдаланиш учун ИШИД террористик гуруҳи томонидан ушбу шаҳарнинг аҳоли яшовчи уй-жойлар минтақаларида олтингугурд ва аммиак моддалари захира этишларини исботламоқда ва бу эса эҳтимолий химиявий ҳужумни амалга ошириш учун ИШИД террористик гуруҳининг тайёргарлик кўриши маъносидадир. Агар уруш химиявий қурол-яроқлар томон ҳаракат қилса, халқ жиддий хатарга юзмаюз бўлади. Сурия ва Ироқда жойлашган икки стратегик шаҳар Ҳалаб ва Мосел ушбу икки мамлакатларда уруш тақдирини белгиловчи шаҳарлар ҳисобланади.     

                               

Ёрлиқ