Исломий инсон ҳуқуқлари
Уй-манзил одамларнинг яшаш-турар жойи бӯлиб, у ерда киши ӯзини тинч, омон ва хотиржам ҳис этади.
Ҳурматли тингловчилар!
Ӯтган дастуримизда тинчлик ва омонлик мавзусида суҳбатлашдик. Бугунги дастуримизда ҳам шу мавзуда субатлашамиз. Уй-манзил одамларнинг яшаш-турар жойи бӯлиб, у ерда киши ӯзини тинч, омон ва хотиржам ҳис этади. Бу макон ҳар тур хатарлардан омон бӯлиши лозим. Бегоналар уйга ижозатсиз киришлари мумкин эмас.
Уйнинг шахсий бир ҳудуд бӯлиши ва унга изнсиз киришга Қуръони каримда ҳам қатиқ такидланган. Жумладан Қуръони карим Нур муборак сураси 27-28 ояти карималарида келгганидек: Эй мўминлар, ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва эгаларига салом бермагунингизгача кирмангиз. Мана шу сизлар учун яхшироқдир. Шояд эслатма-ибрат олсангизлар.
Энди агар у (уйларда) ҳеч кимни топмасангизлар, у ҳолда то сизларга изн берилмагунча, уларга кирмангиз! Агар сизларга «қайтинглар», дейилса (яъни киришга изн берилмаса) қайтиб кетинглар! Шу сизлар учун энг тоза (йўлдир). Аллоҳ қилаётган амалларингизни билгувчидир.
Вақтинча турар жойи ҳам эмин бӯлиши ҳам муҳим ҳисобланади. Вақтинча турар жойида киши яшашдан ташқари муҳим ишларини ҳам бажаради. Вақтинча турар жойини танлаш ҳам инсон ҳақларидан бӯлиб, киши ӯз ихтиёри билан қандай турар жойини танлашга ҳақлидир.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясининг 12 моддасига кӯра:
Ҳеч ким инсоннинг шахсий ѐки оилавий ҳаѐтига ўзбошимчалик билан аралашиши, инсоннинг уй‐жойи дахлсизлигига, унинг хатларидаги сирларга ѐки ор‐номуси ва шаънига ўзбошимчалик билан тажовуз қилиши мумкин эмас. Ҳар бир инсон ана шундай аралашиш ѐки ана шундай тажовуздан қонун йўли билан ҳимоя ҳуқуқига эгадир.
Шунингдек 3 моддада келган: Ҳар бир инсон яшаш, эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эгадир.
Жумладан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясининг 17 моддасида: Ҳар бир инсон якка ўзи ѐки бошқалар билан биргаликда мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи соҳибидир. Ҳеч ким ўзбошимчалик билан ўз мулкидан маҳрум қилиниши мумкин эмас деб такидланади.
Ислом динида ҳам вақтинча турар жойининг тинч ва ором бӯлиши ҳақида такидланиб, бу борада пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад(с) буюрмишлар: Ер Худонинг ери бӯлиб, бандалар ҳам Худонинг бандасидир. Ҳар жойдан яхшилик кӯрсанг, у ерда яша.
Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз Дастуримиз давомида ҳам бизни тинглаб боринг.
Муҳожират эркинлиги ҳақида тӯхталадиган бӯсак Қуръони карим Анфол муборак сураси 74 ояти каримада бу борада ӯқиймиз: Иймон келтирган, ҳижрат қилган ва Аллоҳ йўлида курашган зотлар ва (мухожирларга) уй-жой бериб, ёрдам қилган зотлар — ана ўшалар хақиқий мўминлар бўлиб, улар учун мағфират ва улуғ ризқ бордир.Антропология ва жамиятшунослик фанларида инсоннинг шахсий ҳудуди қадрланиб, уни ҳимоя этиш ва авайлашга такидланади.
Эркинликнинг бир тури бу инсоннинг сиёсий жиҳатдан озод бӯлиши деб тарифланади.
Шу асосларга биноан инсон фитрий огоҳлиги ва ақлу фаросати ила ӯз қилмишларини яхши ёмон эканлигини фарқлай олади.
Агарчи инсон сиёсий фаолиятларида озод бӯлса ҳам жамиятда ӯз қилмиш ва сӯзлашини назорат этиб туриши лозим бӯлади.
Қайд қилиш жоизким жамиятда муҳим ва аниқ бир қадриятлар бӯлиб, ҳар мумкин ва номумкин бӯлган ишни уларга қараб аниқлашади.
Инсон ҳақ-ҳуқуқи, қадриятлар устуворлигини тан олган мамлакатларда, энг аввало, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг қай даражада ҳимоя қилингани, уни амалга оширишга замин яратувчи шарт-шароитлар тилга олинади.