Эрон матбуотига бир назар
Рисолат, Эрон ва Жавон газеталари
Рисолат газетаси шундай ёзади, минтақа бўҳронларидан келиб чиққан қийинчиликлар туфайли Арабистон ва Миср ўртасидаги ихтилофлар шиддат билан кучайиб бормоқда. Аммо вужудга келган охирги масала бу Миср томонидан икки орол Санофир ва Тирон оролларини Арабистонга топшириш шартномасини бекор қилишдан иборат эди. Миср иқтисодий нуқтаи назаридан Арабистоннинг пул ва нефтига катта эҳтиёж сезади. Ушбу икки оролнинг стратегик аҳамиятини эътиборга олган ҳолда Санофир ва Тирон шартномаси Арабистон подшосини ишонтириш учун Ас-Сисийнинг энг муҳим воситаларидан саналади. Ва ниҳоят Ас-Сисий Арабистондан сармоя киритиш ва молиявий кўмаклар олиш қолибида 20 миллиард доллар олишга муяссар бўлди. Аммо бу Ас-Сисий олиб борган уйинининг фақат бошланиши эди. Арабистон билан шартнома имзоланишидан кейин бу шартнома парламентда тасдиқланишидан сўнг албатта Мисрнинг маъмурий судида тасдиқланиши лозим эди. Бу ерда ас-Сисий ўзини четга олди ва қарор қабул қилишнинг комил ихтиёрини бошқа идораларга топширди. Охири суд ҳам Миср ҳокимиятининг бир қисмини сотиш деб талқин этиладиган ушбу шартномани ўз кучини йўқотган деб эълон қилди. Бу масала шу сабабдан келиб чиқдиким, Ас-Сисий охирги ойлар давомида Россия томонидан қуллаб-қувватлагани туфайли яна бир маротаба Мисрни бир мустақил мамлакат унвонида кўрсатиш қудратига эгадир. Шунинг учун аввалида иқтисодий босимдан қутилиш учун ушбу шартномага розий бўлди ва охирда эса Мисрнинг бошқа идораларига тасдиқлаш ҳамда халқнинг нафратланишига қарор олмаслик мақсадида ўзини четга олди.
*****
Эрон газетаси шундай ёзади, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар вазирлари Америкада ўз ишини баҳман ойининг бошидан бошлайдиган давлат баробарида ўз хатти-ҳаракатларини аниқлаш учун режа тузиш мақсадида зудлик билан йиғилиш ташкил этиш қарорига келишди. Маълумким, Европа Дональд Трамп давлатининг Россия билан алоқаси ва ушбу алоқанинг Украина ва Қрим келажагига таъсир етказиши каби алоқалардан хавотирга тушишган. Шунингдек Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини ижро этиш вазъияти ҳам уларнинг бошқа хавотирланиш масалаларидан саналади. Европа Иттифоқи Эрон Ислом Жумҳурияти билан ўзининг иқтисодий ва сиёсий алоқаларида ўз манфаатларини эътиборга олган ҳолда ҳеч қачон Америка сиёсатларининг босими остида Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури шартномасини бекор қилиш учун тайёр бўлмайди. Бинобарин табиийким, шу нарсани аниқлаб олмоқдаким, Америка томонидан Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини оёқ ости қилиши ёки ушбу шартнома йўлида тўсиқликликларни ижод этиши ҳамма нарсадан олдин Вашингтонни яккаланиши сабабига айланади.
*****
Жавон газетаси шундай ёзади, Афғонистон ўзгаришларининг жараёнлари ўтган 15 йил давомида шуни исботладиким, америкаликлар Афғонистонда тинчлик ва демократияни ижод этиш ва хавфсизликни барқарор этиш учун эмас, балки ўзларининг узоқ муддатли ва катта мақсадларига эришиш учун Афғонистонда ҳузур топишган ва шу сабабдан ҳам ушбу мамлакатнинг хавфсизлик ва сиёсий вазъиятлари яхшиланиш ўрнига янада мураккаб бўлмоқда. Ўтган икки ҳафтадаги тажрибалар шуни кўрсатадиким, Американинг Афғонистондаги мақсадлари Афғонистоннинг сиёсатчилари ва давлат расмийлари уйлайдиган мақсадлардан фарқ қилади. Бинобарин шундай назарга ташланадиким, ушбу мавзў Американинг президенти Барак Обама бўладими ёки Дональд Трамп бўладими озмоз ўзгаришлар билан давом этаверади. Ҳақиқатан ҳам Американинг терроризмга қарши кўраш олиб бориш шиори Трамп даврида ҳам бошқа шаклда давом этади. Аммо амалда эса Россия, Хитой ва Эронни бош оғриққа қарор бериш учун такфирий ва экстремистик гуруҳлардан фойдаланишади.