июл 25, 2016 14:31 Asia/Tashkent

Рашид Ризонинг ақидалари

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Ўтган  суҳбатимизда  сизни Муҳаммад Абданинг суриялик шогирди Рашид Ризонинг Ислом оламидаги  ваҳдат бобидаги ақидалари билан таништирган эдик.

Рашид Ризо шиор ва диний ислоҳот талаблик усули нуқтаи назаридан Саййид Жамол ва Муҳаммад Абдага  эргашарди. У устоди Абдага хилоф равишда исломий ваҳдат ва халофатдан  ҳимоя этишни таъкидларди.У халофатни ислоҳ этиш ва амалда мавжуд унинг нуқсонларини бартараф этиш ва унинг Ислом бошида бўлган халофат шаклида бўлиши тарафдори эди. Рашид Ризо “ Ҳал ва ақд аҳли” назариясига оид ўзи берган аҳамиятга ишора этиб, халофатда бўлган инқирозни ўзининг замонида ҳал этишни мақсад қилган эди. У турклар халофатини исломий адолат усулидан бир нав чалғиниш ҳисобларди ва халофатни топширишни халқ вакиллигини зиммасига олган  “Ҳал ва ақд аҳли” йўналишидан фойдаланишни хоҳларди.Халофатга доир Рашид Ризо тафаккурининг асосий ядросини халифанинг ўзига қайтишидан олдин “Ҳал ва ақд аҳли” ё худ ўша халқ вакиллари ташкил этадики, Рашид Ризо  исломий ҳукуматининг асосий сутуни ҳисобланади. Эҳтимол Рашид Ризонинг халифанинг ўзига ва ҳатто халифа шаҳрига эътибор қаратмагани сиёсий мулоҳазалар билан уйғунлашгандир. Чунки халофатнинг ўша вақтдаги энг ҳаракатчан номзоди Шариф Ҳусейн мустабид ёндашувлари, диний билимга эга бўлмагани, ҳавасбозлиги ва Англия тарафдорлиги учун  ҳамда ислоҳотталаблик жараёнларига  қарши бўлгани боис Рашид Ризо уни ёқтирмасди ва унга ишонмасди.

У жумладан шиа халифасини суннийлар қабул қилишларига шубҳа қиларди ва шу сабабдан ушбу баҳсни ўртага ташлайдики, “халофатнинг ормонли шароити билан бирон номзод”  мавжуд эмас ҳамда макон нуқтаи назаридан Ҳижоз ва Истанбул халофат қароргоҳи учун қулай жойлар эмас. Шу боисдан у ушбу  идеяни олдинга сурадики,  халофатни Арабистон ярим оролида яшовчи араблар ва турклар ўзаро ёрдам беришлар орқали тиклашлари мумкин. Зеро улар исломни  қайтадан жонлаштириш учун  керакли шароит ва сифатларга эгалар.

Рашид Ризо воқелик асосида  эътироф этадики, араблар ва турклар керакли даражада бўлган  ривожланишларга ноил бўлмаганлар. Шунинг учун улар халофатни тиклаш заминасида  ўзаро ёрдамларни амалга оширишлари қийин. Шу сабаб Рашид Ризо Арабистон ва Анталия  ўртасида бўлган ҳамда у ерда араблар, турклар ва курдлар яшовчи  минтақада халофатни ташкил этиш таклифини билдиради.

У аниқ тарзда Мусел шаҳрини ёдга  солиб,  агар шундай бетараф минтақа халофат қароргоҳи сифатида сайланса, бошқа мамлакатлар бу борада низо қилмасликларини баён этади. Чунки  Муселнинг  номи васл макони  бўлиб, яраштириш,  маънавий васл алоқаси бўлиши мумкин.

Рашид Ризонинг Ислом олами иттифоқи бобидаги ақидалари Саййид Жамол ва Абданинг ислоҳотталаблик ақидалари билан кўплаб  муштарак жиҳатларга эга.  Бироқ унинг ақидаларида халофат ва исломий ҳукумат  умумий тузумини мухталиф ва мустақил исломий давлатлар билан уйғунлаштириш  хусусида  янги мазмунлар мавжуд.

Рашид Ризо иттифоққа эришиш ва  ягона исломий тузумни шакллантириш учун ҳозирги асрда мусулмон миллатлари  билан мувофиқ бўлган қонунлар мажмуасини  чиқаришни таклиф этади. У ушбу қонун ва қоидалар мажмуасини чиқариш учун турли исломий мамлакатларда бўлган салоҳиятли кишилар билан музокара ва маслаҳат қилишларни муҳим ҳисобларди.

Энди эса ваҳдат мавзусида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайтларимиз uzbek.irib.ir ва ParsToday.com орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Рашид Ризонинг ақидасига кўра,  ушбу салоҳиятли кишилар тўртлик мазҳабларнинг  фиқҳий аҳком ва  қонунларини Қуръон ва Суннат билан мослаштиришлари ҳамда қонунлар мажмуаси бўлган китоб чиқаришлари лозим ва мазкур китоб ҳар нарсадан олдин илоҳий қонунлар асосида бўлиши муҳимдир  ва ислоҳ, мулоҳаза  каби тамойиллар ҳамда  умумий маслаҳатларга риоя этиш, яхшилик, бахт ва мусулмонларнинг фаровонлиги ва ҳозирги аср эҳтиёжларининг бартараф этишни кейинги босқичларда қолдириш лозим. Унга кўра, ушбу қонунлар чиқарилганидан кейин халифа  мазкур қонунларни ижрога қўйиши ҳамда  барча исломий юртлар халифаларига керакли дастурлар бериб,   ушбу қонунларнинг ижро этилаётганини аниқ назорат қилиши лозим.

 Хулоса қилиб айтиш мумкинки,  мусулмонлар ва исломий мамлакатларнинг ваҳдати, бирлашиши ва бедорлиги Рашид Ризонинг асосий фаолиятлари эди ва ушбу муаммолар уни  хавотирга солган эди. Мазкур заминада унинг фаолиятларини уч қисмга бўлиш мумкин: биринчиси, “Ал-Минор” журналида чоп этган мақолалари, иккинчиси, исломий доираларда нутқ сўзлашлари ва учинчиси Исломий ваҳдатга доир ёзган асарлари. 

Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

Ёрлиқ