ноябр 16, 2016 14:39 Asia/Tashkent

Жумҳурии Исломи, Рисолат ва Эрон газеталари

 Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Ол-Саъуднинг сиёсатлари ички, минтақа ва халқаро арсаларда боши берк кўчада қарор олган. Сауъдия режимининг раҳбарлари ёвузлик қилиш, нефт долларларини тўкиб сочиш ва бошқа мамлакат билан маслаҳатлашувлар олиб бориши билан уларни ўз жиноятларига шерик этиб олишга умидворлик қилишган эдилар. Аммо қанчаки сайъ-ҳаракат қилмасинлар бирон бир натижани қулга киритишгани йўқ. Ол-Саъуд барча заминаларда мағлубият ва мувафаққиясизликларга юзмаюз бўлиши бежиз эмас. Ол-Саъуд 6 йилдан бери исломий ва араб мамлакатларининг ер-ҳудудларида ёвузлик ва жиноятларни содир этмоқда ва ўзи қудратга эга бўлиши учун бошқаларнинг нобуд қилиш заминасини яратишга сайъ-ҳаракат қилмоқда. Аммо амал майдонида ушбу заминаларда ҳам тезкари натижаларга эга бўлмоқда. Эндиликда ҳатто Ол-Саъуднинг ҳомийлари ва иттифоқчилари ўзларининг расмийларининг нутқлари ва оммавий ахборот воситалари орқали Ол-Саъуднинг террористик хатти-ҳаракатлари ва унинг моҳиятини очиқ-ойдин эътироф этишмоқда. Ҳамда  Ол-Саъуд минтақада терроризмнинг ҳомийси ҳисобланади ва ваҳобизм, салафийлик ва такфирий тафаккурлар дунёнинг турли бурчакларида терроризмнинг манбаси саналади деб эслатиб ўтишмоқда. Шу ҳол билан Америка президентлик сайловларида Дональд Трампнинг ғалаба қозониши билан Ол-Саъуд қайта жон олгандек бўлган ва сиёсий мағлубиятларини қайта тиклаш учун мўъжиза яратишга умидворлик қилмоқда.  Аммо Трампдан бундай мўъжизани кўтиш беҳуда вақт сарфлаш ҳисобланади ва ҳатто Трампнинг атрофидагилари ҳам бунга ишонишмайди.

                                                                *****

Рисолат газетаси шундай ёзади, Европада қашшоқлик кенгайиб бораётган бир кескинлик унвонида талқин этилмоқда. Бошқа таъбир билан ифодалаганда, Европада иқтисодий бўҳрон кундан кунга кенгайиб бир ҳақиқатга айланмоқда. Бу бўҳрон шундай бир вақтда Европада юзага келганким, ушбу иттифоқнинг расмийлари иқтисодий бўҳронлардан ўтиш ва қашшоқликка қарши кўраш олиб бориш учун иддао қилишади. Агарчи хавфсизлик ва муҳожирлар бўҳронлари вужудга келиши билан яшил қитъада 2015 ва 2016 йилларда иқтисодий бўҳронлар ҳошияда қарор берилган бўлсада, аммо унинг мавжудлигини инкор этиб бўлмасди. Эндиликда яна бир маротаба Яшил қитъанинг турли мамлакатларида иқтисодий бўҳронлар ўзининг белгиларини намоён этмоқда. Бу ўртада евро минтақасига аъзо мамлакатлар бошқа мамлакатларга қараганда қашшоқлик ва бўҳронларга юзмаюз бўлишмоқда.   

                                                                 *****

Эрон газетаси шундай ёзади, Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон Европа Иттифоқига мажозий маънода Туркиянинг ушбу иттифоққа қўшилиши ҳақида ультиматум қуйди. У ўзининг бир суханронлигида Европа Иттифоқига Туркиянинг аъзо бўлиши хусусида музокараларни давом эттириш ҳамда ушбу мамлакатда ўлим жазосига маҳкум этишни қайта тиклаш ҳақида ижтимоий сўров ўтказишни таъкидлаш зимнида, у ва унинг давлати йилнинг охиригача сабр-тоқат қилишади ва ундан кейин ижтимоий сўровни ўтказиш пайида бўлишади деб эълон қилди. Туркия тизим системасини парламент бошқарувидан президентлик бошқарувига ўзгартириш ва президент қудратининг кучайиши Туркия халқининг ижтимоий сўровларига қуйишга режалаштирилган ўзгаришлар жумласидандир.  Бу ўртада ушбу мамлакатда муваффаққиятсизлик билан амалга оширилган давлат тунтарувлари ва ушбу ҳодисадан сўнг давлат мухолифларини кенг қулга олишдан кейин Анкара ва Европа Иттифоқи ўртасида кескинликларнинг ортиб кетишини эътиборга олган ҳолда, Эрдуғон энди Европа билан ихтилофларга юзмаюз бўлган масалалар ҳақида ижтимоий сўровларни ўтказиш ҳақида сўзламоқда. Бу ихтилофлар ўлим жазосини ижро этишни қайта тиклаш масаласи юзасидан янада кенг куч олган ва европаликлар Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишига мухолифмиз деб таҳдид солишмоқда.    

Ёрлиқ