ноябр 19, 2016 16:03 Asia/Tashkent

Эрон, Жавон ва Мардум Солори газеталари

Эрон газетаси шундай ёзади, курдлар Ўрта Шарқнинг ҳозирги низоларида нодавлат бир уйинчи сифатида Америка президентлик сайловолди рақобатларининг бу даврида таҳлил этилган мизонигача йўқ эди. Курдлар хавотирга келишганким, ИШИД террористик гуруҳининг инқирозга юзмаюз бўлиши Американинг қурол-яроқ ва сиёсий қуллаб-қувватлашишининг камайиши билан охирга етади ва америкаликлар ҳам ўзларининг ироқлик ва туркиялик дўстлари хафа бўлишларидан хавотирга келишмоқда. Охирги йиллар давомида Америка хорижий сиёсатларининг куч-қудрати Ироқ ва Суриядаги курдлар ва ўз таъсири остида қарор олган давлатларнинг параллел алоқаларида мувозанатни ижод этиш учун сарфланарди. Ўтган саккиз йил давомида Америка ошкора тарзда Ироқ яклихтлиги идеясининг тарафдори эди ва курдларнинг истиқлолталаблик истак-хоҳишларига мухолифат қиларди. Бу мухолифат қилиш айни ҳолда Курдистон минтақаси давлати билан турли кенг ҳамкорликларни йўлга қуйиш ва Ироқда алоҳида икки ҳокимиятни эътироф этиш билан бирга олиб борилган эди. Трамп эҳтимол озмоз ўзгартириш киритиши билан қабул қилинган бу доирага вафодор қолиши мумкин. Аммо Суриядаги вазъият мураккаблашиб қолган. Бу мамлакатнинг курдлар яшовчи минтақаларида Курдистоннинг ҳуқуқий система ва институционал тизилмалари ҳалигача вужудга келгани йўқ. Туркия эса ўз ғазабини намойиш этмоқда ва Башор Асад учун эса замон муҳим масала саналади. Агар Трамп ўз ишини бошлаганига қадар Риққа шаҳри курдлар томонидан инқирозга учраса, Сурия курдлари баробарида Американинг янги сиёсатларини тайинлаш ва янги фаолият олиб бориш йўл-йўриқларини режалаштириш Трампнинг дастлабки кескинликларидан бири саналади.    

                                                                        *****

Жавон газетаси шундай келтиради, Афғонистон парламенти охирги кунлар давомида миллий ваҳдат давлати кабинетининг 17 нафар вазирларини ўз мансабига лойиқ эмасликларини ўзининг  ишчи дастурига қарор берди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, Афғонистонда айрим қудрат арконлари мамлакатнинг вужудга келган ҳозирги шароитини ижод этишда ҳиссалари бор. Бошқа таъбир билан айтганда, хавфсизлик ва сиёсий арсаларда миллий ваҳдат давлатининг ички ихтилофлари бу муаммонинг парламентда кўриб чиқилишига олиб келди ва Афғонистон миллий ваҳдат давлати кобинетини қавмий тозалаш ва поклашда бир восита унвонида қонунчилик идораларининг муҳим рол уйнаши сабабига айланган. Афғонистоннинг асосий қонунига ислоҳотлар киритиш, Луйи Жиргани ўтказиш, сайлов қонунига ислоҳот киритиш ҳамда парламент сайловларини ўтказиш агар ҳозирги кунгача  охирга етганида бугунги кунда ҳозирги муаммолар ва хавотирланишлар билан юзмаюз бўлмасди. Ҳар ҳолда хавфсизлик ва сиёсий бўҳронларни ҳал этишда сиёсий гуруҳларнинг нуқтаи назарлари зарурий бир ҳолдир. Шу сабабдан Афғонистоннинг маданий ва сиёсий мутахассислари ушбу шароитдан ўтиш учун миллий манфаатга эътибор қаратишлари ва ваҳдатни ижод этишдан бошқа чоралари йўқ.      

                                                                     *****

Мардум Солори газетаси шундай ёзади, Туркиянинг етакчи бир расмийси давлат ҳақида асосий қонунга янги ислоҳотлар киритиши асосида бу мамлакат бошқа бош вазирга эга бўлмайди,-деб эълон қилди.  Бу газета Осушейтет Пресснинг нақлига таяниб шундай ёзади, Туркия меҳнат вазири Вейсал Эроғлу  шундай эълон қилди: “Президент бошқарувининг янги системасига кўра, президентнинг бир нечита ўринбосарлигини президент ўз зиммасига олади”. Эроғлу янги системасига кўра, Туркиянинг ижроия ва маъмурий ҳавзалари яна бирбиридан ажралади,-деб қўшимча қилди.  Ҳозирги кунда Туркия давлати яқинда асосий қонунга ислоҳотлар киритишни ҳимоят этган миллатчилик ҳаракат партияси билан президентлик системаси ҳақида музокаралар олиб боради. Туркияда келаси баҳор фаслида бу янги системани референдумга қуйиш кўтилмоқда.