Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
Дастуримизда ӯтган ҳафта давомида Ӯзбекистонда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳлари билан танишинг:
1. Абдулазиз Комилов БМТ Минтақавий маркази раҳбари билан учрашди.
2. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) миссияси Ўзбекистондаги президент сайловларини кузатишни бошлади.
3. «Лукойл» Ўзбекистондаги газ конларининг Ҳисор гуруҳи лойиҳасини молиялаштиришга 500 миллион доллар ҳажмида кредит жалб қилди.
4. Ўзбекистон ва Тожикистон сув-энергетика масалаларини муҳокама қилишди.
5.Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ӯзбекистонга келди.
Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз.
2016 йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари Петко Драгановни қабул қилди.
Кун.ўз сайтига кўра, мулоқот давомида Ўзбекистон ва БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Ххххххххххххххххххххх
Ӯтган ҳафта давомида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) миссияси Ўзбекистондаги президент сайловларини кузатишни бошлади. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев журналистларга маълум қилди.
МДҲ миссиясида ӯн нафардан ортиқ узоқ муддатли ва яна 700 нафардан ортиқ қисқа муддатли кузатувчилар фаолият олиб боради. Уларнинг деярли барчаси МДҲ мамлакатлари вакилларидир", – дея Лебедевнинг сўзларини келтирган Sputnik Беларусь.
У бу миссия Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Президенти сайловида кузатувчи сифатида иштирок этиш учун расмий таклифи асосида иш бошлашини маълум қилган.
Ўтган ойда Марказий сайлов қўмитаси МДҲ Ижроия қўмитасига расмий таклифнома йўллаб, Ўзбекистонда 2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтадиган президентлик сайловининг халқаро кузатувида иштирок этишга чақирганди.
2004 йилдан бери МДҲ Ижроия қўмитасида МДҲ кузатувчилари миссияси фаолиятини таъминлаш бўлими ишламоқда.
Лебедев 2015 йилнинг мартида ўтказилган Ўзбекистон президенти сайловида ҳам МДҲ кузатувчилар миссиясига раҳбарлик қилганди.
Хххххххххххххххх
Россиянинг «Лукойл» компанияси Ўзбекистондаги газ-конденсат конларининг Ҳисор гуруҳини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳани молиялаштиришга 500 миллион доллар ҳажмида кредит жалб қилди.
Кун.ўз сайтига кўра, таъминланмаган кредит тижорат банклари консорциуми томонидан тақдим этилган.
Концорциум ушбу кредитни 3 ойлик LIBOR+3,0 фоиз ставка билан 5 йил муддатга тақдим этган.
Лукойл» 2007 йилнинг январида Ҳисордаги лойиҳада иштирок этиш бўйича келишувга эришганди.
Режага кўра, россияликлар компанияси 2017 йилда Жарқудуқдаги илк газ кон саноатини ишга туширишни мўлжаллаган. Газ қазиб олишнинг энг юқори даражаси эса йилига 4,8 миллиард кубометрга тенг бўлиши режалаштирилган.
Ххххххххххххххххх
2016 йилнинг 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари Султон Раҳимзодани қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ сайти хабар берган.
Мулоқот давомида Марказий Осиё минтақасида сув-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари нуқтаи назаридан Ўзбекистон-Тожикистон муносабатлари юзасидан фикр алмашилди.
Бундан олдинроқ, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Тожикистон ТИВ раҳбари ўринбосари Маҳмадшариф Ҳақдод чегараларни делимитация қилиш масаласини муҳокама этгани хабар қилинганди.
Ххххххххххххххххххххххххххххххх
Куни-кеча Покистон сафаридан сӯнг Ӯзбекистонга ташриф буюрган Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Самарқандда Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказди.
Анадўлу агентлиги хабарига кўра, сиёсатчиларнинг президент қароргоҳида юзма-юз мулоқоти 2 соату 40 дақиқа давом этган.
Бундан олдинроқ Ўзбекистон ТИВ бўлажак учрашув чоғида Ўзбекистон – Туркия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши, томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилиши ҳақида хабар берганди.
Шундан сўнг раҳбарлар Туркия ва Ўзбекистон делегациялари иштирокидаги расмий тушликда бўлишган.
Туркия президентига сафар давомида бош вазир ўринбосарлари Вейси Кайнак ва Турғул Туркеш, ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли, иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи ҳамда энергетика ва табиий ресурслар вазири Берат Албайрак ҳамроҳлик қилмоқда.