Арбаийн Ҳусейнийга бағишланган махсус эшиттириш
Арбаийн куни Карбало воқеалари ҳақида фикрлаш ва тафаккур айлашнинг бошқа фурсатларидан бири саналади. Бу воқеа махсус замон ва маконда бўлиб ўтган бўлса ҳам, аммо унинг таъсири ва оқибати таърихда ҳамиша давом этаверади. Чунки Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг ўйғониш ҳаракати энг чиройли, инсоний ва ахлоқий қадриятлар билан боғланиб қолган ҳаракатдир ва ушбу воқеа ҳеч қачон эскирмайди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! Арбаийн Ҳусейний муносабати билан барчаларинизга тасаллият изҳор этиб, бу муносабатга бағишланган махсус-эшиттиришни эътиборингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Имом Ҳусайн арбаийини маросимини ўтказиш суннат бўлиб қолганки, шу кунгача Ироқда мустаҳкам бўлиб жорий этилган ва шу нарсани гувоҳи бўламизки, ер юзидан миллионлаб мусулмонлар ушбу кунда Имом Ҳусайн (а)нинг қабрларини зиёрат қилиш учун тўпланишади. Бундан мақсад Имом Хусайн (а)нинг йўлида эргашаётганларини маълум қилиш ва ул ҳазратнинг пешволигида золимларга таслим бўлмаслик ҳамда бу йўлда ўз жонларини ҳам аямасликдир.Арбаийнни зиёрат этиш, ҳазрат Имом Ҳусейн (а) шаҳодатларининг 40-чи кунида Карбалода ҳузур топишдир.Бу кунда миллионлаб зиёратчилар ҳазрат Имом Ҳусейн (а) ҳарамлари ёнида йиғилишади. Улар биро бир хавф-хатардан қӯрқмай, юзлаб километр йӯлни пиёда юришади.
Арбаин куни Карбало воқеалари ҳақида фикрлаш ва тафаккур айлашнинг бошқа фурсатларидан бири саналади. Бу воқеа махсус замон ва маконда бўлиб ўтган бўлса ҳам, аммо унинг таъсири ва оқибати таърихда ҳамиша давом этаверади. Чунки Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг ўйғониш ҳаракати энг чиройли, инсоний ва ахлоқий қадриятлар билан боғланиб қолган ҳаракатдир ва ушбу воқеа ҳеч қачон эскирмайди.
Шакл олган ва амалга оширилган Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг қийматли ўйғониш ҳаракатнинг қадриятлари бу иллоҳий буюк шахсиятлар ва анбиёларнинг йўл-йуриқларини давом этиш қадрияти саналади.
Имом Ҳусейн алайҳиссалом иллоҳий буюк шахслар жумласидан эдиким, исломий жамият ислоҳот ўтказишга эҳтиёж сезаётганини тушуниб етди ва ушбу масъалага нисбатан сукут сақлай олмади. Борлиқнинг суннати шундан иборатки, дунё инсоний чиройли қадриятлар, фазилатлар, тинчлик ва адолатни кенгайишининг макони ҳисобланади. Агар бирон киши бу суннатга қарши амал қилса, художўй ва ҳақиқатпараст инсонлар бу амалга қарши сабр-тоқат қилишлари жуда мушкул бўлади. Бундай шароитда улар Имом Ҳусейн (а) га ўхшаб эътироз қилишади.Имом Ҳусейн (а) ҳаракатларидан бири одамлар орасида ҳушёрликни ижод этиш ва уларни огоҳлантириш эди. Чунки инсон жамиятининг жаҳолати ва гумроҳликлари ҳамиша улар устидан золим ҳокимларнинг ҳукмронлик қилиш йўл-йуриқлардан биридир. Чунончи Бани Уммая ҳокимлари одамларнинг нодонлиги ва жаҳолатидан ўз манфаатлари учун баҳра олишди ва Аллоҳ таолонинг суюкли Расули (с) замонидан боқий қолган қадриятларни ўзгартириш ва халқни йўлдан чалғитиш билан исломий жамиятга ҳукмронлик қилиш ва диний мафҳумларни ўзгартириш орқали ўз манфаатлари учун кенгайтиришга сайъ-ҳаракат қилишди.
Қадрли тингловчилар! Сиз Арбаийн ҳусейнийга бағишланган махсус-эшиттиришни Эрон ислом жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тиглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Диннинг зоҳирига эътибор қаратиш, нотўғри тушуниш ва унга юзаки қараш уша замондаги исломий жамиятнинг кўрган зарарлари жумласидандир.
Имом Ҳусейн (а) ҳаракатларидан бири одамлар орасида ҳушёрликни ижод этиш ва уларни огоҳлантириш эди. Чунки инсон жамиятининг жаҳолати ва гумроҳликлари ҳамиша улар устидан золим ҳокимларнинг ҳукмронлик қилиш йўл-йуриқлардан биридир. Чунончи Бани Уммая ҳокимлари одамларнинг нодонлиги ва жаҳолатидан ўз манфаатлари учун баҳра олишди ва Аллоҳ таолонинг суюкли Расули (с.а) замонидан боқий қолган қадриятларни ўзгартириш ва халқни йўлдан чалғитиш билан исломий жамиятга ҳукмронлик қилиш ва диний мафҳумларни ўзгартириш орқали ўз манфаатлари учун кенгайтиришга сайъ-ҳаракат қилишди.
Имом Ҳусейн (а) ушбу чалғинишларни ўрганиш ва тушуниб етиши билан зоҳиран диндор бўлган фирибгарларнинг қудрат бошига келиш хатарини ошкор этди ва халқни огоҳлантириш учун ушбу гурўҳни шундай тавсиф этди: "Дин уларнинг тилларида фақат бир ўйинчоқдир. Улар диндан ўз дунёвий эҳтиёжларини таъминлаш ва тайёрлаш учун фойдаланишади ва балога гирифтор бўлиш ва бирон синовга қарор олганларида кичик бир диндорларга айланиб қолишади".
Азиз тингловчилар! Арбаийн ҳусейний азодорлиги муносабати билан яна бир маротаба барчаларингизга тасаллият изҳор этамиз. Эшиттиришимиз шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ паноҳида бӯлинг.