Нур диёридан
Азиз тингловчилар, ривоятимизнинг шу жойига келдикки Абу Суфён Пайғамбар (с) олдиларига келиб шундай айтди: Эй Муҳаммад! Ўз халқининг қонидан воз кечгин ва Қурайшни амонатда қолгин! Бизга яна бир маротаба мўҳлат бергин.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Азиз тингловчилар, ривоятимизнинг шу жойига келдикки Абу Суфён Пайғамбар (с) олдиларига келиб шундай айтди: Эй Муҳаммад! Ўз халқининг қонидан воз кечгин ва Қурайшни амонатда қолгин! Бизга яна бир маротаба мўҳлат бергин.
Пайғамбар (с) Абу Суфёнга дедилар: Яна бошқа ҳийла найранг пайида бўлдингизларми?
Абу Суфён айтди: Йўқ, жонимга қасамки бундай эмас!
Сўнг Пайғамбар (с) дедилар: Бизлар ҳам уша ўртамизда тўзилган шартноманинг тарафдоримиз.
Ундан сўнг Пайғамбар (с) ҳеч нима айтмадилар ва Абу Суфён ўз ишининг бажариш устидан чиқмаслигидан хафа бўлиб Макка томон йўл олди.
Р) Бир неча вақт ўтди ва Пайғамбар (с) буйруқи билан Макка томон олиб борадиган Мадина йўлларини мусулмонлар кўзатардилар. Шаҳр яна янги урушга тайёргарлик кўрарди ва мусулмонлар қурайшийлар билан юзмаюз бўлиш учун таҳликага тушган эдилар. Пайғамбар (с) Қурайшни танбеҳ бериш ва Бани Хузоага ёрдам бериш мақсадлари барчалар учун ошкор бўлди. Бу хабар айримларни хурсанд қилиб айримларни эса хавотирга солди. Ушбу иккинчи гуруҳидан Хотиб Бин Аби Балтаъа номли шахс Макканинг муҳожири бўлиб Қурайш муҳожирларидан эди.
Хотиб айтди: Пайғамбар (с) Маккадан ҳижрат қилиш учун чиққаннидан ман ҳам Қурайш қабиласидан яширин ул ҳазрат орқаларидан бордим. Ул Ҳазрат ёнларида туриб Бадри воҳида урушдим ва ўз жонимни хатарга солдим.
Мусулмонларнинг хурсандчилиги мени шод қиларди ва уларнинг ғам-кулфатларига шерик бўлади. Аммо уша куни мусулмонлар сафидан ўзимни нима учун четга олганимни ва нима учун бундай нанг-номусли ишга қўл урганимни ҳам билмай қолдим.
Энди ривоятимиз давомини эшиттинг.
Р) Хотиб Пайғамбар (с)нинг Маккага юриш қилишларидан огоҳ бўлганлиги билан Қурайшга бир мактуб ёзиб мусулмонлар қўшунининг қандай ҳолатда ва қайси йўл билан Маккага келишларидан уларга хабар берди. Бу мактубни Маккага етказиш учун Сора номли аёлга топширди. Сора Хутобдан ун динор иш ҳаққини олиб отга иниб Маккага йўл олди. Сора марсия айтувчи аёл эди. Маккада унинг иши ривож-равнақ топагани сабабли у усулон бўлиш учун Мадинага сафар қилди ва Пайғамбар (с)нинг паноҳида жой олди. Ул ҳазрат унга ёрда бериб мусулонлар билан яшашга ижозат берган эдилар.Сора Хотиб мактубини Маккага олиб борганида Пайғамбар (с) уни таъқиқ этиш учун ибр неча ўз саҳобаларини унинг орқасидан юбордилар. Ул ҳазрат саҳобалари йўл ўртасида бу аёлни ушлаб уни уша мактуб билан Мадинага қайтардилар.
Сора қайтишидан бир неча соатдан сўнг Пайғамбар (с) буйруқи билан мусулмонларни ул ҳазрат сўзларига қулоқ солиш учун мас жидда тўпланишди.
Пайғамбар (с) дедилар: Эй одамлар! Мен аллоҳдан яширин юриш қилишимиздан ва қўшунларимиз Қурайшийлар диёрига кирмагунича уларнинг огоҳ бўлмасликларини илтимос қилган эдим. Аммо ораларингиздан бир киши Қурайшларга бир мактуб ёзиб уларга бизнинг яширин тайёргарлигимиздан огоҳ этмоқчи эди, аммо ниятига етолмади. Энди ким бу ишни қилганини мақсад қилган бўлса, ваҳий фариштаси уни ошкор қиласдан олдин яхшиси ўз жойидан турса.
Р) Хотиб дарахтнинг қуриқ шохасига ўхшаб қурқиб мусулмонлар ўртасидан турди.
Хотиб айтди: Эй Худо Расули, мен бу мактубни ёздим! Мен Қурайшга аҳд ила боғланган бир инсонман. Бироқ ҳеч қачон Қурайшнинг маҳрами бўлмадим. Менинг Аллоҳга ва Расулига имоним бор. Динимни ўзгартирганим йўқ.
Пайғамбар (с) шундай дедилар: “Бундай бўлса, нега бу ишни қилдинг?
Хотиб айтди: Эй Худо Пайғамбари! Сизга маълуки мен Мадинада ёлғизман, оилам эса Маккада яшайдилар. Ҳолбуки Қурайшийлар уларни қаттиқ азоб беришияпти. Мактубни ёзишдан мақсадим, Қурайш қабиласининг оиламга нисбатан меҳр- муҳаббатини қозониш ва уларга зарар етказмасликларидан иборат эди.
Бу гапларни йиғлаб ул ҳазратга айтиб берардим ва бу билан бирга пушаймонлик нишонаси чеҳрамда намоён эди.
Р) Пайғамбар (с) бирон сўз айтмасдан ҳузур топганлардан бири шундай деди: Бу мунофиқнинг бошини танасидан жудо қилишга буйруқ беринг, ҳазратим.
Хотиб деди: Бу гапни айтганида жоним амон қолишидан умидимни ўздим. Душман учун хабар етказишнинг жазоси шу эди.
Р)Пайғамбар (с) шундай марҳамат қилдилар: “Хотиб Бадр ғазотида иштирок этган. Шунинг учун мен уни кечирдим. Аллоҳдан кечирим сурагин ва бошқа бу хатоингни такрорламагин!
Хотиб деди: Пайғамбар (с) нинг сўзларидан ўзимни дарё орасида тасаввур этдимки гўё қилган гуноҳимни ювиб мени пок айлади.