ноябр 22, 2016 15:11 Asia/Tashkent

Ислом дини таълимотларида урушда асирликка тушган кишиларнинг ӯзларига хос ҳақ-ҳуқуқлари бӯлиб, барча уларни риоят этишга мажбурлар. Уларнинг бири, бу асирликка тушган киши шахсиятига эҳтиром кӯрсатиб, унга меҳр-оқибат юзасидан муносабат қилишдир.

Азиз тингловчилар! Бугунги дастурмизда ҳам урушдаги асирлар ҳақ-ҳуқулари ҳақида суҳбатлашамиз.Ислом дини урушда асир тушганларга нисбатан инсоний ва ахлоқий жиҳатларни инобатга олиб муносабат қилади. Урушда мусулмонлар устида шамшир тортиб, курашганлар асирликка тушгандан сӯнг мусулмонлар раҳм-шафқатидан баҳраманд бӯлишади. Ислом дини раҳмат ва мағфират дини бӯлиб, ҳар ҳолда ҳам бошпанасиз ва бечораларга ёндашади. ҚУръони карим Инсон муборак сураси 8 ояти каримасида бу борада ӯқиймиз:

Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирга берарлар. (Аброрларнинг хислати нима экан! Улар ҳаттоки ўзларига таом керак бўлиб, ҳожатлари тушиб турса ҳам, мискин, етим, асирларни ўзларидан устун қўйиб, таомни уларга берадилар.)

Ислом дини таълимотларида урушда асирликка тушган кишиларнинг ӯзларига хос ҳақ-ҳуқуқлари бӯлиб, барча уларни риоят этишга мажбурлар. Уларнинг бири, бу асирликка тушган киши шахсиятига эҳтиром кӯрсатиб, унга меҳр-оқибат юзасидан муносабат қилишдир.

Ҳазрат Али (а) буюрмишлар: Исломда асирликка тушган кишиларга таом бериб, уларга яхшилик қилиш вожибдир.

Исломда асирлар худди мискин ва етим‑есирлар каби раҳм-шафқатга, мурувватга ҳақли заиф тоифа деб эътибор қилинади ва уларга яхши муомалада бўлиш, инсоний ҳуқуқ ва эҳтиромларини жойига қўйиш вожиб, улуғ савобли амал ҳисобланади.

Ислом дини зуҳур этган пайтлари мусулмонлар асирликка тушганларнинг кийим-кечаг билан ҳам таъминлаб, ӯлари емай асриларга таом беришарди.

Ислом дини азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) ҳижратларининг охирги 10 йилида кӯплаб урушларда қатнаганлар. Аммо ҳеч бир ҳолатда асирларга нисбатан ёвузликка йӯл берганликлари ҳақида келмаган. Балки қайси ҳолатда бӯлганларидан қатъий назар ҳамиша асирлар билан меҳр-оқибатли ва  шарофатли муносабатда бӯлганлар.Аслида ислом дини таълимотларида фақат умумбаашар тинчлик ва омонликка даъват этилади. Қуръони карим инсонларни тинч-тотувликда яшашга буюради.

Афсуски, Аллоҳ таолонинг улуғ неъмати бўлмиш тинчликдан ҳамма ҳам баробар баҳраманд эмас. Чунки, дунёнинг турли бурчакларида террорчилар томонидан ноҳақ қон тўкилишлар содир этилмоқда. Бундай мудҳиш воқеалар қабиҳ ниятли бузғунчи гуруҳлар томонидан амалга оширилиши мўмин-мусулмонларнинг ҳам қалбларини қаттиқ ларзага солади.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Шунинг учун ҳам доимо тинчлик ва меҳр-оқибатни ўзида мужассам этган муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этишни долзарб вазифа сифатида билишимиз лозим.

Аслида дунёдаги асосий динлардан бири бўлган  Ислом дини моҳият ва эьтибори билан адолат мезони сифатида жаҳон динлари қатори катта аҳамиятга эга. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда келган кўрсатмалар ана шу адолатни бир жиҳатдан асословчи, яна бир жиҳатдан эса мусулмонларнинг эьтиқодини белгиловчи илоҳий манба хисобланади.

Ислом тинчлик ва осойишталик динидир. Исломий таълимотларида келган: Ёмонликларга қарши яхшилик қилинг. Токим душманларингиз бу муҳаббатдан шарманда бӯлиб, сизларнинг дӯстларингизга айланишсин.

Шунинг учун ҳам доимо тинчлик ва меҳр-оқибатни ўзида мужассам этган муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этишни долзарб вазифа сифатида билишимиз лозим.