Эрон матбуотига бир назар
Рисолат, Эрон ва Жумҳурии Исломи газеталари
Рисолат газетаси шундай келтиради, Анкарада давлат тунтарувлари вужудга келишидан кейинги шароит таъсири остида Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасидаги муносибатлар кундан кунга совуқлашмоқда. Энди яна бир маротаба Эрдуғон Европа Иттифоқига Туркиянинг қўшилиши баробарида бир вариант унвонида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Туркиянинг қўшилиши ҳақида фикр баён этмоқда. Анкара мухолифлар ва танқидчиларни бостиришни давом этиш жараёнида 10 минг нафар давлат ходимларини ишдан бушатди ва ушбу мамлакат президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон ўлим жазосини қайта жорий этиш учун давлатнинг парламентга қилган таклифидан хабар берган ва Европа Иттифоқи эса бу қарорга нисбатан огоҳлантириш берган. Кейинги масала шундан иборатким, Туркия фуқаролари ҳам ушбу мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишига мухолифат қилишмоқда. Замон ўтиши Европа Иттифоқига аъзо бўлишнинг оқибати ва натижаларига нисбатан Туркия халқининг янада жиддий фикрлашлари ва хулоса чиқаришларининг сабабига айланган. Ҳар ҳолда шу масалани эътироф этиш лозимким, Европа Иттифоқига Туркиянинг аъзо бўлиши учун бирон бир истиқбол мавжуд эмас, айниқса Европа раҳбарларининг аксарияти Анкара билан мазкур масала бўйича икки стандартли муносибат қилишмоқда. Улар бир томондан Европа Иттифоқига Туркиянинг аъзо бўлишига мойиллик зоҳир этишади ва бошқа томондан амалда эса ушбу иттифоққа Туркиянинг қўшилишига тўсиқлик яратишади.
*****
Эрон газетаси шундай ёзади, Трампнинг ғалаба қозониши ва Англиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши давридан кейин дунё келажаги ва хавфсизлиги ҳақида европаликларнинг хавотирланишлари ўтган бир неча йил давомида Европа Иттифоқида жараён олган замзамаларни “Европа армияси”-ни ташкил этиш ёки уни инкор этишда жамоатчиликнинг муҳокамасига айлантирган. Трамп сайловда ғалаба қозонишидан олдин айтган эдиким, агар улар харажотларини тўламасалар Америка Нато ҳарбий блокига аъзо мамлакатларга кўмак беришдан ўзини тийиши мумкин. Бу сўзлар европаликларнинг жиддий аксуламалларига юзмаюз бўлган эди ва улар Трамп ғалаба қозонишидан кейин у билан янада кенг маслаҳатлашиб олиш учун ўз учрашувларини муаллақ қолдиришди ва Франция, Германия, Италия ва Испания муштарак бир номада Европа Иттифоқи Американинг кўмакларисиз хорижий бўҳронларни ҳал этишга қодир бўлиши лозим,-деб эълон қилишди. Бошқа томондан Россия ва Америка алоқалари ҳамда ушбу заминаларда икки мамлакатнинг ҳамкорликларида терроризм билан қарши кўраш олиб боришдаги ўз фикрини қайта кўриб чиқишни ваъда берган Трамп эҳтимолан охирги икки йил давомида Украинанинг шарқида Масквани оғир санкцияларга қарор берган европаликлар Трамп даврида Путиннинг янада қудрат олишидан хавотирга тушишган ва бу жараённинг олдини олиш ва Шимолий Атлантика шартномасидан чиқиш ва Европанинг маҳаллий ҳарбий кучларини ташкил этиш билан дунёнинг келажак муносибатларини ҳаргалгидан ҳам мураккаблаштиришга сайъ-ҳаракат қилишади.
*****
Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Суриядаги уруш Ҳалабда террористларга қарши давлат кучларининг жиддий зарба беришлари билан давом этмоқда. Бу ҳужумлар шундай шакл олганким, террористлар гирифтор бўлган ҳалокатли вазъиятдан нажот топиш учун химиявий қурол-яроқлардан фойдаланишмоқда. Сурия армияси бир неча вақтдан бери барча қудрати билан Ҳалабни қуршовга олди ва қуршовни мағлубиятга юзмаюз этиш учун террористларнинг ҳар қандай ҳаракатларини қудрат билан бартараф этди. Ҳалаб шаҳри ҳозирги шароитда асосий мақсад унвонида талқин этилади. Сурия армияси агар ушбу минтақада террористларни мағлуб этишга муяссар бўлса, якуний ғалаба қозонишига яқинлашади. Шу сабабдан террористларнинг ҳомийлари ҳар қандай йўл-йўриқлар билан бу масалани олдини олишга сайъ-ҳаракат қилишмоқда.