ноябр 24, 2016 09:41 Asia/Tashkent

Бугун пайшанба Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил озар ойининг 4-чиси Ҳижрий-қамарий 1438-чи йил сафар ойининг 24-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 24-чи кунидир.

Бугун пайшанба

Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил озар ойининг 4-чиси

Ҳижрий-қамарий 1438-чи  йил сафар  ойининг 24-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил  ноябр ойининг 24-чи кунидир.

Бундан 1053 йил олдин ҳижрий-қамарий 385 йил сафар ойининг 24-чи санасида:

Дейламиён сулоласининг машҳур адиби ва донишманд вазири Соҳиб бин Аббод оламдан кўз юмади. У кучли ёзувчи бўлиб фазилат ва адабиётда ўз асрининг машҳурлар шахсиятларидан ҳисобланади. Ўша замоннинг бир неча машҳур донишмандлари ўзларининг баъзи китобларини Соҳиб бин Аббоднинг номига бағишлашган. Соҳиб бин Аббод Дейламиён ҳукуматида вазир лавозимида фаолият юритган бўлсада, лекин ундаги камтаринлик ва тавозелик фазилатлари боис қўл остидаги ходимларга нисбатан ҳамиша меҳрибонлик кўрсатар эди. Соҳиб бин Аббоддан кейинги авлодлар учун кўплаб асарлар мерос бўлиб қолган. 7 жилддан иборат бўлган ва луғат бобида ёзилган "Алуҳит" китоби унинг энг машҳур асарларидан бири ҳисобланади. Соҳиб бин Аббоднинг бошқа китобларидан “Имомат”, “Ал-Анвор вал-Аъёд” ва “Фазоил-ун-Наврўз” китобларига ишора этиш мумкин. 

Бундан 185 йил олдин милодий 1831 йил ноябр ойининг 24-чи кунида инглиз физик олими Майкл Фарадей электромагнит индукциясини кашф этишга муваффақ бўлди. У ўз кашфиёти билан физика фанида ва махсусан электр соҳасида катта қадам қўйди. Фарадей 1791 йилда дунёга келиб, дастлаб бир китоб сотиш дўконида ишлаган ва уерда илмий асарларни ўрганишга сайъ-ҳаракат қилган. Бир неча йилдан сўнг у инглиз олими Ҳемфрининг лаборанти  бўлди. Фарадей химия, металогия ва электр лампасини ясаш бўйича кўплаб тажрибаларида кўзга ташланадиган ютуқларни қўлга киритди. Бу олимнинг бошқа ишларидан электр қувватини магнит қуввасига айлантирувчи электромоторнинг ижтироси эди. Физиканинг муҳим қонунларидан бири Фарадей исми билан аталган ва у кўплаб газлар, жумладан хлорни суюқлик ҳолатига келтира олган илк кишилардан бири эди.

Бундан 50 йил илгари ҳижрий-шамсий 1345 -чи йил озар ойининг 4-чисида:

Эронда жисмоний нуқсонларга эга бўлган махсус мактаб-интернатнинг асосчиси Жаббор Боғчабон вафот этди. Жаббор Боғчабон ҳижрий-шамсий 1264 йил Кавказда дунёга келди ва ўз бошланғич маълумотларини олгидан кейин Ереваннинг мактабларидан бирида таълим бериш билан шуғулланди. Бир неча муддат ўтганидан кейин Эронга келди ва ҳижрий-шамсий 1303 йилда  Табрез шаҳрида "Боғчаи атфол", яъни  "Болалар боғчаси" номи билан маълум бўлган Эроннинг биринчи болалар боғчасини очди. Уша йилда қулоқлари ожиз бўлган уч нафар бола ушбу мактабнинг руйхатига ўз номларини ёзишди. Бу ҳаракат болаларга гапиришни ўргатиш учун Боғчабоннинг амалга оширган биринчи фаолиятларидан эди. У болалар ва янги саводга эга бўлаётган болаларга ёзиш ва ўқишни таълим бериш учун бугунги кунда мамлакат бўйлаб фойдаланадиган алифбони таълим бериш йўлларини вужудга келтирди.  У шунингдек ҳижрий-шамсий 1312 йилда қулоқлари кар бўлган болалар учун биринчи мактабни Теҳронда ташкил этди. Жаббор Боғчабон шунингдек қулоқлари ожиз бўлган болаларнинг тил ўрганишларини йўлга қуйишда шундай методни ишлаб чиқардиким, энг ривожланган йўл унвонида Боғчабон алифбоси номи билан бутун дунёда тан олинди. Бу интилувчи ташаббускорнинг сайъ-ҳаракати эдиким, мамлакатдаги қулоқлари ожиз болалар ўз атрофидаги муҳит ва инсонлар билан алоқаларини ўрната олишди. Шунингдек қулоқлари кар бўлган шахслар учун телефон ихтироъ этиш ва тили соқов бўлган қизлар учун Нисвон номли мактабнинг таъсис этилиши у амалга оширилган бошқа ташаббуслар жумласидандир. У  ҳижрий-шамсий 1322 йилда соқов ва кар бўлган болалардан ҳимоят этиш жамиятини таъсис этди ҳамда "Таълим ва тарбия сир-асрорлари", "Осон алифбо", "Ўқитувчининг ишчи дастури", "Болалар ҳаёти ва рубоийлар" каби китобларни ёзиб мерос қолдирди. Охири у ҳижрий-шамсий 1345 йилда 81 ёшида Теҳронда вафот этди.