ноябр 26, 2016 15:08 Asia/Tashkent

Шубҳасиз, атроф-муҳитнинг ифлосланиши бугунги кун асосий мушкулотларидан бӯлиб, барчани хавотирга солган. Бу масала шу жиҳатдан муҳимки лдамларнинг бугунги ва келгуси авлодига ҳам таҳдид солмоқда. Инсон пок ва мусаффо атроф-муҳитга эга бӯлмаса ӯзининг табий ҳаётига идома бера олмайди.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ  номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар!  “Табиатни авайлаш – ҳаётни эъзозлашдир” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Шубҳасиз, атроф-муҳитнинг ифлосланиши бугунги кун асосий мушкулотларидан бӯлиб, барчани хавотирга солган. Бу масала шу жиҳатдан муҳимки лдамларнинг бугунги ва келгуси авлодига ҳам таҳдид солмоқда. Инсон пок ва мусаффо атроф-муҳитга эга бӯлмаса ӯзининг табий ҳаётига идома бера олмайди. Шунинг учун ҳам атроф-муҳитни муҳофаза этиш ҳаётнинг идома бериши учун зарурдир. Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид биринчи бутунжаҳон ҳаракат бу Стокгольм Конференцияси эди.

Инсониятни ўраб турган атроф-муҳит бўйича Стокгольмда 1972 йили 5 июда бўлиб ўтган БМТ конференциясида атроф-муҳит деградация муаммоларини ечиш учун тезкор чоралар қабул қилиш зарурлиги билдирилди.

  Айнан шу табиатни сақлашнинг умумий муаммоларига дунё ҳамжамияти эътиборини жалб қилишга нуфузли қадам бўлди.

5 июнь – Халқаро атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни деб таъсис этиш ҳақидаги ташаббусни Конференция қабул қилди, бу ҳам ўз навбатида БМТ резолюцияси томонидан таъсис этилган эди. Стокгольмдаги конференция ҳамма давлатлар табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан рационал фойдаланишга йўналтирилган ўз фаолият­ларида амал қилиши шарт бўлган 26 принципни ўз ичига олган декларацияни (“Стокгольм декларацияси”) ни қабул қилди.

Стокглбм конференциясида 113 давлат вакиллари қатнашдилар. Конференцияда экологик йўналтирилган социал-иқтисодий ривожланиш ғояси олдинга сурилган бўлиб, унга мувофиқ аҳоли турмуш даражасининг ортиши яшаш муҳитининг ёмонлашиши ва табиий системаларнинг бузилишига йўл қўймаслиги лозим.

Ушбу декларацияда илк бора атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва соғлом­лаштириш ҳозирги ва келажак авлод учун инсониятнинг энг аҳамиятли масалаларидан эканлиги эълон қилинган. Асосан ҳар бир давлат ўз табиий бойликларига ишлов бериши хуқуқи, ушбу фаолият бошқа мамлакат ва районларнинг атроф-муҳитига зарар етказмас­лигини таъминлашдаги маъсулиятни ҳис этиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.Стокгольм Конференциясидан кейин жаҳон ҳамжамияти экологик йўналтирилган тараққиётга эришиш бўйича дастлабки қадамларни ташлади.

Шунингдек, Стокгольм декларацияси инсоннинг асосий ҳуқуқ­ларидан бири сифатида қулай атроф табиий муҳитда яшаш ҳуқуқини эълон қилди. Декларация давлатларни ядро қуроли ва бошқа оммавий қир­ғин қуролларининг бош­қа турларини тақиқлаш ва батамом йўқ қилишга даъват этади.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Табиатни авайлаш – ҳаётни эъзозлашдир” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Инсоният ҳаёти билан боғлиқ асосий қоидалар атроф табиий муҳитни халқаро ҳуқуқий муҳофаза қилишнинг ягона объекти ҳисобланади. Жаҳон уммони ва унинг табиий бойликлари, атмосфера ҳавоси, Ер атрофи фазоси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг вакиллари, шунингдек, чучук сув бойликларининг бир қисми, ернинг генетик фонди ва бошқалар шулар жумласидандир.

1975 йили аҳоли сони 4 миллиард, 1987 йили 5 миллиарддан ошди. Дунёнинг турли чеккаларидаги экологик инқироз вазиятлари чуқурлашди.

Ӯтган асрнинг 80-чи йилларига бориб, атроф-муҳит масаласи янада жадаллашиб, ҳаво ифлосланиши  каби хатарларни вужудга келтирди.

 1992 йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Атроф-муҳит ва ривожланиш” бўйича Халқаро анжуманида “Биологик хилма-хиллик тўғрисида Конвенция” қабул қилинган. Биохилма-хиллик тўғрисида Конвенциянинг мақсади – сайёрамизда биохилма-хилликни сақлаш, унинг таркибий қисмларидан ва генетик ресурсларидан барқарор, адолатли ва тенг фойдаланишдир.Давлатлар атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш масалаларида бир-бирлари билан ҳамкорлик қилишга мажбурдирлар. Бундай ҳамкорлик тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли шартномалар асосида амалга оширилади.

Ҳурматли тингловчилар! "Табиатни авайлаш – ҳаётни эъзозлашдир" туркум эшиттириши биринчи сони  шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададгорингиз бӯлсин.