ноябр 28, 2016 14:12 Asia/Tashkent

Сўнгги йилларда табиатда антропоген (шунингдек, техноген) таъсирнинг зўрайганлиги, экологик ўзгаришларнинг содир бўлаётгани ҳамда ўрмонлар (айниқса, нам тропик ўрмонлар) эгаллаган ҳудудларнинг ўрмонларнинг кесилиши натижасида қисқариши натижасида биохилма-хилликка путур етди, кўплаб ўсимлик ва ҳайвонот турлари бутунлай йўқолди ёки уларнинг сони кескин камайди.

Азиз тингловчилар! Ӯтган дастуримизда жаҳон бӯйлаб атроф-муҳит масаласига оид йиғилишларнинг бири Рио конвенцияси ҳақида суҳбатлашдик. Аммо шуни ҳам такидлаш жоизким бу йиғилиш ӯз мақсадларини тӯлиқ ҳолда амалда тасдиқ эта олмади. БМТ ташкилоти ҳисоботига кӯра 1992 то 2002 йилга қадар 94 миллион гектар ӯрмонлар йӯқ бӯлиб, қирғоқлар экосистемаси 70 фоизи нобуд бӯлди. Саноат соҳаси чиқиндилари мезони ортиб бораверди. Бу орада кӯплаб ҳайвонлар ва ӯсимликлар турига нобудлик таҳдид солди.

Бу маълумотларга қараганда биохилма-хиллик мисли қўрилмаган даражада камайиб бормоқда, ўсимлик ва ҳайвонот турларининг йўқолиш суръати ниҳоятда юқоридир.

Сўнгги йилларда табиатда антропоген (шунингдек, техноген) таъсирнинг зўрайганлиги, экологик ўзгаришларнинг содир бўлаётгани ҳамда ўрмонлар (айниқса, нам тропик ўрмонлар) эгаллаган ҳудудларнинг ўрмонларнинг кесилиши натижасида қисқариши натижасида биохилма-хилликка путур етди, кўплаб ўсимлик ва ҳайвонот турлари бутунлай йўқолди ёки уларнинг сони кескин камайди.

  1992 йилги Рио-де-Жанейро конференциясида 10 йил ӯтгандан сӯнг 2002 йили Жанубий Африка Республикасининг Йоханнесбург шаҳрида ўтказилган "Ер саммит"-да атроф табиий муҳит тўғрисидаги декларациялар қабул қилиниб, уларда атроф табиий муҳитни халқаро миқёсда муҳофаза қилишнинг асосий қоидалари ва тамойиллари кўрсатиб берилди.

Давлатлар атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш масалаларида бир-бирлари билан ҳамкорлик қилишга мажбурдирлар. Бундай ҳамкорлик тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли шартномалар асосида амалга оширилади.

Табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги асосий принциплардан бири табиий бойликлар устидан суверенитет тамойилидир. Бу тамойил БМТ Бош Ассамблеясининг бир қатор қарорларида, хусусан, "Табиий бойлик манбалари устидан ажралмас сувернитет тўғрисида"ги қарорида ифодаланган. Мазкур тамойилга асосан, ҳар бир давлат ўз бойликларини атроф табиий муҳит соҳасидаги ўз сиёсатига мувофиқ эркин тасарруф этиш бўйича суверен ҳуқуққа эга, бошқа давлатларга эса бу ҳуқуқни ҳурмат қилиш мажбурияти юкланади. Давлатлар, ўз юрисдикциясидан ташқари, атроф табиий муҳитга зарар етказмаслик тамойилига ҳам амал қиладилар. Халқаро ҳуқуқнинг одатдаги нормаси сифатида шаклланган бу тамойил амалда кенг тар­қалган. У Стокгольм декларациясида қуйидагича кўринишда таърифланган: "БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқ тамойилларига мувофиқ давлатлар уларнинг юрисдикцияси ёки назорати доирасидаги фаолият миллий юрисдикция чегараларидан ташқари атроф табиий муҳитга зарар етказмаслиги учун жавобгардирлар". Бу тамойил давлатларнинг халқаро ҳуқуқ томонидан тақиқланган хатти-ҳаракатларига ҳам жорий этилади.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Табиатни авайлаш – ҳаётни эъзозлашдир” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Биохилма-хиллик тўғрисида Конвенциянинг мақсади – сайёрамизда биохилма-хилликни сақлаш, унинг таркибий қисмларидан ва генетик ресурсларидан барқарор, адолатли ва тенг фойдаланишдир.

Ушбу саммитда ривожланаётган давлатлар қашшоқлик мезонини камайтириш учун кӯмак исташди. Аммо қудратли давлатлар ӯз манфаатларини ошириш ниятида эдилар. Шунинг учун ҳам Йоханнесбург саммити ҳам бир неча келишув ва сиёсий протоколлардан ташқари ҳеч бир натижа бермади. 

Сармоядорлик тизими иқтисод мезонини мудом ривожлантириш пайида бӯлиб, ер кураси табий захиралари маҳдуд эканлиги ва бу табий бойликлар фақат бир гуруҳ қӯлида қолиб, қолганлар ундан фойдалана олмасликлари номумкин эканлигини тан олишмайди.

Ҳозирги замон инсоният жамияти ортиб бориши ва шу билан бирга истеъмолчилар сони ортиб бориши соҳадаги мушкулотни янада кӯпайтирмоқда.

 Бундай шароит қисқа бир муддатда атроф-муҳитга ҳам зарар етказади.  Ҳар қандай шароитда ҳам атроф-муҳитга таважжӯҳ қилмоқ, жамиятдаги  ҳар бир аъзосининг инсоний вазифасидир.