Табиатни авайлаш - ҳаётни эъзозлашдир
Уларнинг фикрича ага ривожланган давлатлар бунан бу ён саноат соҳасида дуруст режалаштирган ҳолда амал қилишса, бу мушкулотнинг келажакда аста-секинлик билан орадан кӯтарилишига имкон бор.
Янги технологиялар инсон ҳаётини енгиллаштириш учун хизмат қилади. Инсон янги технологиялар орқали табиатга эгалик қилиб, ӯзини табатдан келиб чиқадиган хатарлардан қониқарли даражада эмин тутди.
Аммо инсон бу ютуқларга эришиши учун табиатга қайта тикланмас зарарлар етказмоқда. Соҳа мутахассислари фикрига кӯра агар ривожланган давлатлар саноат соҳасидаги лоиҳаларини диққат билан тизиб, табиатга имкони борича камроқ зарар етказиш устидан иш олиб борганларида бугунги кунда ҳаво ифлосланиши ва табий офатлар мушкулотига учрамаган бӯлардик.
Уларнинг фикрича ага ривожланган давлатлар бунан бу ён саноат соҳасида дуруст режалаштирган ҳолда амал қилишса, бу мушкулотнинг келажакда аста-секинлик билан орадан кӯтарилишига имкон бор.
Тадбирда ҳозирги вақтда табиий ресурслардан, хусусан, ер ва сувдан оқилона фойдаланиш, энергетика соҳасига замонавий технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришнинг табиатга салбий оқибатларини камайтиришга кўмаклашадиган илмий ишланмалар ҳамда экологик инновацияларни татбиқ қилиш тобора долзарб аҳамият касб этаётгани таъкидланади.
Айни чоғда табиатдан оқилона фойдаланишнинг иқтисодий ва экологик асосланган усулларига босқичма-босқич ўтишга эришиш, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш ҳамда бу борада илмий технологияларни ўзлаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинган.
Буларнинг барчаси, албатта, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, жумладан, экологик барқарорликни таъминлаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, замонавий ҳамда тоза технологияларни жорий этиш имкониятларини кенгайтирмоқда.
Бошқа томондан сув. Тупроқ, ҳаво, ӯрмон, дарахтлар ӯсимликлар ва ҳайвонот оламига етадиган зарарлар буиунлай илм ва техника ривожланиши ва саноат соҳаси сингари вужудга келган деб бӯлмайди. Балки инсонларнинг диний ва ахлоқий тарбияларига ҳам боғлиқ. Қадимда одамлар табиатга эҳтиром кӯрсатиб, табиат унсурларини муқаддас деб билишган. Улар табиатни авайлаш туфайли Яратувчи берган неъматларига ӯз шукроналарини изҳор этишарди. Қадимги замон одами Яратувчини унинг яратган мавжудотлари, табий унсурлардан изларди. Аммо бугунги кунда инсон нуқтаи назари табиатга нисбатан анча ӯзгарган. Бугунги замон одами ӯзини табиат эгаси деб билади.
Руҳшунослар фикрига кӯра инсонларнинг диний эътиқодлари уларнинг табиат тӯғрисидаги амалларини тартибга солишга кӯмаг этади. Диндор бир киши табиатни Яратувчи қудратининг жилваси деб билиб, унга нисбатан эҳтиром кӯрсатади. Аксинча диний эътиқодлардан холи бӯлган ва табиат ва Яратувчи орасидаги боғликликни англамаган инсон атроф-муҳитга лоқайд бир нигоҳ билан қараб муносабат қилади.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Табиатни авайлаш – ҳаётни эъзозлашдир” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Табиий бойликлардан серунум фойдаланиш сайёралар биосферасининг ифлосланиши имкониятини жиддий экологик кризис қиррасига олиб бориб қуйди.
Шунинг учун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш вазифаси асосий вазифага айланиб ҳозирги замоннинг энг муҳим вазифаси бўлиб қолди.
Шубҳасиз, атроф-муҳитнинг ифлосланиши бугунги кун асосий мушкулотларидан бӯлиб, барчани хавотирга солган. Бу масала шу жиҳатдан муҳимки одамларнинг бугунги ва келгуси авлодига ҳам таҳдид солмоқда. Инсон пок ва мусаффо атроф-муҳитга эга бӯлмаса ӯзининг табий ҳаётига идома бера олмайди. Шунинг учун ҳам атроф-муҳитни муҳофаза этиш ҳаётнинг идома бериши учун зарурдир.
Давлатлар атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш масалаларида бир-бирлари билан ҳамкорлик қилишга мажбурдирлар. Бундай ҳамкорлик тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли шартномалар асосида амалга оширилади.
Албатта инсоннинг тоза муҳитда яшаш ҳаққи унинг бошқа ҳақлари қатори катта аҳамиятга эга бӯлиб, соғлом атроф-муҳитга эга бӯлиш дегани бу соғломликни энг қуйи даражасига эга бӯлиш деганидир.