декабр 03, 2016 10:20 Asia/Tashkent

Исломий мазҳаблар университети 

Исломий мазҳаблар университети  ислом оламида мазҳабларни ӯзаро-бир бирига яқинлаштириш мактабининг  маҳсулидир. Исломнинг асл таълимотига асосланган Исломий мазҳабларни ӯзаро бир-бирига яқинлаштириш ислоҳталаблик ҳаракати бӯлиб, у Саййид Жамолиддин Асадободий ғоялари асосида Мисрда "Дорул тақриб" ташкилоти таъсис этилгач,  вужудга келди. Дорул тақриб муассасаси оятуллоҳул узмо Буружердининг вакили бӯлган аллома шайх Муҳаммад Тақи Қумий томонидан  Ал Азҳар шайхларининг қӯллаб-қувватлови натижасида 1947 йили Қоҳира шаҳрида таъсис этилди. Бу муассаса шайх Ҳасан ал Баноъ таклифи билан "Дорул тақриб"дея  аталадиган бӯлди.

Бу муассаса қисқа вақт ичида ислом оламидаги  энг нуфузли уламоларнинг ишончини қозониб,  мазҳаблар ӯртасидаги ҳамкорлик масаласида яхши натижаларга эришди. Аммо таъсис этувчилари оламдан ӯтиб, Мисрдаги сиёсий вазият ӯзгаргач,  Дорул тақриб муассасаси ёпилди.  

 Эронда исломий инқилоб ғалаба қозонганидан кейин 1990 йили  оятуллоҳ Хоманаи ҳазратларининг  топшириғи билан  Теҳрон шаҳрида "Дорул тақриб" муассасининг мақсадларини амалга оширишга қаратилган "Исломий мазҳабларни ӯзаро яқинлаштириш халқаро  анжумани" таъсис этилди.

"Исломий мазҳабларни ӯзаро яқинлаштириш халқаро  анжумани" таъсис этилгач, унинг қошида исломий инқилобнинг муаззам раҳбари  топшириғи ва бу халқаро анжуманнинг ӯша пайтдаги раҳбари оятуллоҳ  Воиззода Хуросонийнинг сай-ҳаракатлари билан 1992 йили "Исломий маърифат ва билимларнинг олий мажмуаси" ташкил этилди. Бу маърифий муассасанинг номи 1995 йили Исломий мазҳаблар университети дея ӯзгартирилди ва шу йили Моликий, Ҳанбалий, Зайдий, Ҳанафий ва Имомий мазҳабларининг фиқҳи бӯлимларига талабалар қабул қилинди.

Ххххххххххххххххххх

Бугунги кунда исломий мазҳаблар университети  Ислом олами университетлари каби нуфузли бирлашманинг аъзоси бӯлиб, бакалавр, магистр ва докторлик даражалари бӯйича мамлакат ичкариси ҳамда дунёнинг турли мамлакатларидан келган талабаларга таълим-тарбия бермоқда.

Исломий мазҳаблар университетида аёллар бӯлимлари ҳам амал қилади. Унинг Санандаж, Бандар Аббос ва Зоҳидон шаҳарларида ҳам  филиаллари мавжуд. Бу нуфузли университет ва унинг филиалларини тугатган, исломий мазҳабларни ӯзаро яқинлаштириш руҳида тарбияланган  истеъдодли ёшлар бугунги Эрон ва бошқа бир қатор исломий давлатлар олий ӯқув юртларида устодлик қилмоқда ёхуд  давлат ва ҳукуматнинг масъул вазифаларида фаолият кӯрсатишяпти.

Исломий мазҳаблар университети  умумий бир илмий- маърифий  фазода  исломдаги турли мазҳаб вакилларининг ӯзаро дӯстлик, бирдамлик ва осойишталик руҳида яшашларини тарғиб ва ташвиқ қиладиган ягона университетдир. Бу нуфузли илм даргоҳининг ӯзига хос хусусиятларидан бири унинг Мисрнинг энг буюк таълим-тарбия махзани бӯлган Ал Азҳар университети,  Тунисдаги Ал Зайтуна университетлари билан жуда яқин ва самарали алоқада эканлигидир. Шунингдек Исломий мазҳаблар университети   ӯзаро илмий ва амалий ҳамкорликлар қилиш,  талабалар алмашиш бӯйича Бағдод, Ливан ва Белгия университетлари билан ҳамкорлик шартномасини имзолаган.

 

Хххххххххххххххххх

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда  “Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз”   эшиттиришининг янги  сонини  тинглаяпсиз.   Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз.    Радиомизнинг электрон манзили ҳам [email protected] ўрнига [email protected]га ўзгарган.

Ххххххххххххххххх

Исломий мазҳаблар университетини бугунги кунгача Таиланд, Малайзия, Индонезия, Фил суяги қирғоғи, Буркинофасо, Нигерия, Гана, Африка, Ироқ, Афғонистон каби мамлакатларнинг фуқароси бӯлган 200 нафар талабалар тугатиб ӯз ватанларига қайтишди.    

 Африка қитъасининг ғарбида жойлашган Буркинофасо мамлакатидан келган Букори Ведериго  мазкур университетда магистр илмий даражасини олиш мақсадида таҳсил қилмоқда. У ӯзи танлаган билим даргоҳининг илмий салоҳияти юксак эканлигидан ифтихор қилади.

Букори Ведеригонинг фикрича чет элларда  Эрондаги Исломий мазҳаблар университетида ӯқиш иштиёқида бӯлган ёшлар жуда кӯп. Бундай кайфиятдаги ёшларни  у   Исломий мазҳаблар университетига   келиб ӯқишни давом эттириш учун таклиф қилади ва бу билим масканида хорижлик талабалар учун барча шароитлар муҳайё эканлигини таъкидлайди.