март 09, 2017 13:04 Asia/Tashkent

Гилон университети

Тарихий “Авесто” китобида бугунги Гилонни ифодаловчи “Ворно” сӯзи ишлатилган. Бу далил Гилон шаҳрининг нақадар тарихий маскан эканлигидан гувоҳлик беради. Бу шаҳар бир қанча қавмларнинг тарихий маркази бӯлиб, уларнинг энг машҳурлари гил ва дайлам қавмларидир. Қадимги юнонликлар бу минтақани “Кодусиён” деб аташган. Айрим тарихчилар Кодусиённи ҳали ориёийлар келишидан олдин Эронда яшаган тубли жой аҳолиси деб билишади. Рус тарихчиси Дяковнинг айтишича, бундан деярли уч минг йил бурун ӯрмон билан қопланган Кодусиён, Каспийлар ва Гилларнинг яшаш жойлари модлар мамлакатининг шимолий қисмида жойлашган. Тарихчилар ва соҳа тадқиқотчиларининг фикрича, Гилон тарихи  охирги муз даври, яъни бундан 50-150 минг йил аввалги даврларга бориб тақалади. Бу юртга ориёийлар ва бошқа қавмларнинг кӯчиб келиши ва уларнинг маҳаллий аҳоли билан қоришувидан минтақада янги қавмлар вужудга келди. Булар орасида гил ва дайлам қавмлари аксариятни ташкил этади.

Тадқиқотчилар бу минтақадаги жуда кӯп тарихий, маданий ва табиий обидаларни ӯрганиш жараёнида Гилон шаҳрининг таърих қаърига бориб тақалувчи нишоналарига  бот-бот гувоҳ бӯлишган.Остонадаги доктор Муҳаммад Муин  ҳамда Саййид Жалолиддин Ашраф оромгоҳи, Лушондаги қадимий кӯприк, Рудбордаги  Морлик тарихий минтақаси, Лангруддаги Мунажжим Бошийнинг уйи, Лоҳижондаги Шайх Зоҳид Гилоний оромгоҳи ва Акбария масжиди, Раштдаги Сафо масжиди, Анзалий портидаги Анзалий кӯли, Гилонда Каспий денгизи, шунингдек ям-яшил ӯрмонзорлар, Сафедруд дарёси Гилон минтақасининг жозибали масканлари  ҳисобланади.

Хххххххххххххххххх

Гилон университети Гилон вилоятининг пойтахти Рашт  шаҳрида жойлашган. Бу олий билим даргоҳи 1967 йили олий тижорат мактаби сифатида фаолиятини бошлади. 1976 йили Эрон ва Германия ӯртасида тузилган шартнома асосида бу олий билим маскани университетга айлантирилди ва 9 мутахассислик бӯйича 155 нафар талабага таълим-тарбия бериш иши билан ӯз фаолиятини бошлади.

Исломий инқилоб ғалабасидан кейин Гилон университети Германиянинг таъсиридан чиқиб, ӯзи мустақил равишда фаолият юрита бошлади. Эронда инқилобдан кейинги олий таълим тизимига юксак эътибор қаратилган йиллари университет қошида асосий билимлар, технология, қишлоқ хӯжалиги, гуманитар фанлар, медитсина, спорт ва бадантарбия, табиий бойликлар, меъморчилик ҳамда санъат институтлари ташкил этилди.

Бугунги кунда Гилон университети 9 та институт, Каспий денгизи сув ҳавзасини ӯрганиш ва Гилоншунослик илмий-тадқиқот институтларини ӯзида бирлаштирган бӯлиб, унда 560 нафардан иборат илмий ҳайъат аъзолари 17 минг талабанинг таълим ва тарбияси билан шуғулланмоқда. Бу билим маскани Эроннинг шимолий қисмидаги энг улкан университет ҳисобланиб, унда улкан тадқиқот ишлари олиб борилишидан ташқари йилига 310 та касб бӯйича 6000 нафар мутахассислар тайёрланади. Университетда кундузги, кечки, пуллик ва мажозий таълим услублари кенг йӯлга қӯйилган. Гилон университетининг энг нуфузли институтларидан бири бу адабиёт ва гуманитар фанлар институтидир.

 Эрон ислом жумҳурияти шимолий қисмида жойлашган бу университет кейинги йилларда мамлакат ва жаҳон миқёсида улкан муваффақиятларни қӯлга киритди. Жумладан бу билим даргоҳи 2015 йили дунёдаги юзта энг яхши университет руйхатидан жой олди. Шунингдек у Эрондаги энг яхши ӯнта университетдан биридир. Илмий ҳайъатнинг уч нафар аъзоси эса дунёнинг юз нафар энг яхши олимлари сафидалар. Булар янги технологиялар бӯйича фан доктори Ризо Ансорий Халхолий, амалий математика бӯйича фан доктори Жаъфар Беозор ва химия фнлари доктори Фарҳод Ширинийлардир.

Хххххххххххххххх

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда  “Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз”   эшиттиришининг янги  сонини  тинглаяпсиз.   Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз.    Радиомизнинг электрон манзили ҳам [email protected] ўрнига [email protected]га ўзгарган.

Ххххххххххххххххх

Ислом оламида илм-фан бӯйича тадқиқот марказнинг раҳбари жаноб Деҳқонийнинг фикрича дунёнинг энг яхши олимларининг биринчи юзлиги руйхатидаги нодир истеъдодлар дунё илм-фанининг 14 фоизини тақдим этишади. Илм ва технология бӯйича махлумотлар минтақавий маркази раисининг  айтишича, дунёнинг юз нафар энг яхши олимларининг 50,8 фоизи асосий фанлар соҳасига тааллуқли. 21,4 фоизи эса медитсина соҳаси олимларидир . Бу руйхатнинг 21 фоизини   инженерлик ва янги технологиялар  соҳаси олимлари ташкил этади. Қишлоқ хӯжалиги соҳаси олимлари  6.4 фоиз, ижтимоий ва гуманитар фанлари соҳасининг олимлари эса бор-йӯғи 0, 6 фоиздир.

Гилон университетининг юксак илмий салоҳияти бу билим масканига хорижлик талабаларнинг ҳам таважжуҳ билдиришларига сабаб бӯлган. Шу сабабли университетнинг институтларида 50 нафар хорижлик талабалар таҳсил олмоқда. Буларнинг аксарияти Ироқ, Тожикистон, Россия, Сурия ва Яман мамлакатларининг фуқароларидир. Университет қошидаги институтлардаги компютер муҳандислиги, қурилиш муҳандислиги, химия муҳандислиги ва энергетика муҳандислиги каби ихтисослар  хорижлик талабаларнинг эътиборини ӯзига тортган мутахассисликлардир.

Гилон университети бугунги кунда хорижлик талабаларни янада кӯпроқ жалб этиш мақсадида мувофиқ шарт-шароитларни яратишга ҳаракат қилмоқда.