Эрон олий ӯқув юртлари билан танишамиз
Хотима. "Эрон ӯқув юртлари билан танишамиз" туркум эшиттиришларимиз давомида сиз азиз тингловчиларимиз билан биргаликда Эрондаги энг машҳур университетлар билан қисқача танишиб чиқдик.
Олдинги суҳбатларимизда Исломий инқилоб ғалаба қилганидан кейин инқилобнинг жўшқин ҳаракатлари бўлган даврга, университетларнинг вақтинчалик ёпилганига, мажбурий урушнинг юзага келишларига ва кейинги йилларда бўлган турли санкцияларга қарамай Эронда қисқа муддат ичида олий ӯқув юртлари миқдор ва сифат бўйича кўзга кўринарли даражада ривожланганини таъкидлаб ўтган эдик. Инқилобнинг дастлабки йилларидаёқ Эронда шоҳ режими замонига қараганда талабаларнинг сони 26 баробарга ошди. Шунингдек, таҳсил олиш факултетларининг сони саккиз баробарга кўпайгани, илмий –тадқиқот марказлари ва тиббий тадқиқот марказларининг 500 дан ошгани, таълим бериш фазоларининг 5 баробарга ошгани, 1957 йил ва кейинги йилларда илмий мақолаларнинг сони 341тадан 20 мингтага етгани Эрон Ислом иниқлобидан кейинги йилларда қўлга киритилган ютуқлардан эди.
Ҳозирги вақтда Эронда олий ўқув юртлар икки, яъни давлат ва нодавлат шаклда фаолият юритади.
Давлат ва нодавлат олий ўқув юртларда жами 3 мингта таҳсил олиш факултетлари, доимий тарзда фаолият кўрсатадиган 70 мингдан кўпроқ аъзога эга илмий ҳайъатлар мавжуд. Университетлар ва олий ўқиш марказларининг сони 2 минг 600тадан ошган.
Ӯтган йилда берилган статистик маълумотларга кўра, талабаларнинг умумий сони 4 миллион 700 минг нафарни ташкил этади. Шулардан 1 миллион 40 минг нафари ўрта махсус билим юртларида, 2 миллион 900 минг нафари бакалаврлик даражаси учун, 580 минг нафари магистратурада ва 67 минг нафари касбий докторлик ва 73 минг 400 нафари ихтисосли докторлик даражалари учун таҳсил олишмоқда.
хххххххххххххххххххххх
Эрон олий ўқув юртларининг илмий имтиёз ва эътиборлари хорижий ёш тадқиқотчиларни ҳам мамлакатнинг университетларига келиб таҳсил олишни давом эттиришга ундаган. Эронда Исломий инқилоб ғалаба қозонганидан кейинги йиллар давомида дунёнинг 123 мамлакатидан хорижий талабалар Эронга келиб, ўз ўқишларини ушбу мамлакат олий ўқув юртларида давом эттиришмоқда.
Азизлар, "Эрон олий ӯқув юртлари билан танишамиз" туркум эшиттиришларимиз орқали биз сизни Эронда олий ўқув юртлари ташкил этилиши ва уларнинг ривожланиши қисқа тарихи билан таништирдик. Шунингдек туркум суҳбатларимиз давомида сиз Эронда мавжуд энг афзал ва обрўли олий ўқув юртлари ва уларнинг дунёдаги бошқа шу хилдаги университетлардан фарқли жиҳатлари, шунингдек, хорижий толибилмларнинг Эрон олий ўқув юртларидга кириш учун мавжуд шароитлар, ўзлари хоҳлаган факултетларни танлашлари, улар учун мавжуд имтиёзлар ва хорижий талабанинг Эрон олий ўқув юртларида ўқиши учун муҳим бўлган бошқа маълумотлар билан ҳам танишдингиз, деган умиддамиз.
Бугунги суҳбатимизда деярли бир йил давомида ҳаво тӯлқинлари орқали сиз азизларга ҳадя этилган "Эрон олий ӯқув юртлари билан танишамиз" туркум эшиттиришимизни умумлаштиришга ҳаракат қиламиз. Теҳрон университети таъсис этилганидан кейин ушбу олийгоҳ бошқа мамлакатлар тамаддуни билан алоқа ўрнатишнинг асосий тармоғига айланди. Теҳрон университетида таълим бериш фаолиятлари бошланган вақтдан ҳозиргача бу нуфузли билим маскани мамлакат учун жуда кӯп малакали мутахассисларни етиштириб берди.
хххххххххххххххххххх
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили ҳам [email protected] ўрнига [email protected]га ўзгарган.
Ххххххххххххххххх
Эроннинг машҳур университетларидан бири Шероз университетидир.Шероз университети Эрон ислом жумҳуриятининг Форс вилояти маркази бӯлган улкан ва машҳур Шероз шаҳрида жойлашган. Ярим асрдан ортиқ фаолият кӯрсатаётган бу олий таълим маскани бугунги кунда Эрон ислом жумҳуриятининг илмий-текшириш қутбларидан бири ҳисобланади.
Шероз университетида бугунги кунда Ливан, Сурия, Ироқ, Афғонистон, Яман ва Фаластинлик 150 нафар ёшлар таҳсил олмоқда. Улар бу машҳур илм марказида асосан, нефт муҳандислиги, қишлоқ хӯжалиги, иқтисодиёт, жамиятшунослик, форс тили ва адабиёти каби касбларни ӯрганмоқдалар.
Исфаҳон шаҳрида бошқа олий ва ӯрта ӯқув юртлари қатори Эроннинг иккита энг машҳур давлат университети жойлашган. Булар Шероз дарвозаси яқинидаги Исфаҳон давлат университети ва шаҳарнинг бошқа бурчагидаги Исфаҳон саноат университетидир. Исфаҳон давлат университети Эроннинг узоқ тарихга эга бӯлган муҳим илмий ва маданий маркази ҳисобланади. Бу университет биринчи даражали билим маскани сифатида турли соҳаларда ӯзининг тадқиқот ва таълимий фаолиятларини давом эттирмоқда.
Эрон университетларининг фарқли жиҳати шундаки, уларнинг моддий-техник базаси мустаҳкам бӯлиб, энг замонавий технологиялар билан жиҳозлантирилган. Масалан Қазвин шаҳридаги имом Хумайний номли халқаро университет қошида исломий билимлар ва исломий тадқиқот, адабиёт ва гуманитар фанлар, ижтимоий фанлар, табиий фанлар, технологиялар ва муҳандислик, меъморчилик ва шаҳар қурилиши, қишлоқ хӯжалиги институтлари ҳамда форс тилини ӯрганиш маркази фаолият кӯрсатмоқда. Институтлар қошида эса энг янги замонавий технологиялар билан жиҳозлантирилган 60 та махсус лаборатория илмий-тадқиқот институтлари, ишлаб-чиқариш сехлари, обсерватория, иссиқхона ва ӯқув-тажриба ер майдони, ӯндан ортиқ компютер марказлари ва ҳар бири алоҳида мажлислар залига эга. Университетда Эрон ислом жумҳуриятининг машҳур олим ва тадқиқотчилари талабаларга таълим ва тарбия беришади.
Эрон Ислом жумҳуриятининг олий ӯқув юртларида жуда кӯп хорижлик талабалар таълим олишади. Улар ӯқиш учун айнан Эронни танлаганининг сабабини бу мамлакатнинг исломийлиги, ҳижобда эркин юриш имконияти ва айниқса, бошқа юртдан келиб ӯқийдиган қизлар учун хавфсизликнинг тӯлиқ таъминланганида деб айтишади.