феврал 28, 2017 10:18 Asia/Tashkent

Ҳамадондаги  Абу Али ибн Сино университети

Ҳамадон шаҳрини тарих дарвозаси ҳамда Эроннинг тарихий ва маданий пойтахти деб аташади. Бундан 25 аср илгари шаҳарда яшаш маданияти ӯзининг янги босқичига ӯтган пайти одамизод Алванд ва Загрос тоғларининг этакларини яшаш учун энг муносиб жойлар сифатида танлади. Қадимги аждодлардан ёдгорлик қолган ҳар бир ашё бу минтақада юз берган улкан тарихий ӯзгаришлардан гувоҳлик беради.

Гиён, Наҳованд ва Бобо Камол тепаликларида ӯтказилган археологик қазиш ишлари Ҳамадоннинг жуда қадимий шаҳар эканлигини намоён этди. Франсиялик машҳур археолог, профессор  Гришман олиб борган тадқиқотлари натижасида Ҳамадон шаҳри “Аксоё”, кейинчалик Ҳигматона номлари билан аталиб,  унда Косийлар яшаган. Ҳигматонада модлар томонидан ташкил этилган илк Эрон давлати уни оламга машҳур айлади, деган хулосага келган.

Ҳигматона қадимги форс тилидан олинган бӯлиб, бу сӯз Дориюш томонидан Бесутун тош ёзувларига битилган. Бу ном юнон тарихчилари асарларида Акбатон тарзида зикр этилган. Франсуз олимларининг  фикрига кӯра бу минтақанинг энг муҳим шаҳри қадимги Акбатон, яъни Ҳамадон бӯлиб, Герадот бу шаҳарни келиб кӯрган ва мих ёзувларида унинг номи Акбатон тарзида тилга олинган.Ҳамадон 3 мингйиллик тарихга эга бӯлиб машҳур юнон тарихчиси Геродотнинг фикрича,  бу шаҳарга мотларнинг илк ҳукмдори Диёлку асос солган. Ӯшанда бугунги Ҳамадон шаҳри Ҳигматона, яъни одамларнинг йиғилиб, кенгашадиган жойи деган ном билан, кейинчалик эса Экбатон деб аташарди. Эрамиздан аввалги 550 йили бу шаҳар Аҳмонийлар  подшоси Куруш томонидан босиб олинди. Ҳамадон Искандар, Ашконийлар ва Сосонийлар даврида мамлакатнинг ёзги пойтахти мавқеида эди. Расулуллоҳ ҳижратларининг иккинчи ӯн йиллигида бу минтақа халқлари ислом динини қабул қилишга мушарраф бӯлишди.

Хххххххххххххххххххххххххх

Ҳамадон шаҳрида жуда кӯп тарихий, маданий ва табиий обидалар мавжуд. Табобат илмининг дарғаларидан бири Абу Али ибн Сино ҳамда машҳур шоир Бобо Тоҳир Урён оромгоҳлари, Бесутун тош ёзувлари иши амалга оширилгач, Дориюш буйруғи билан битилган Ганжнома тош битиклари, Алавийлар гумбази, Астар ва Мардхой мақбара, ҳамда Тош шеър ҳайкали шулар жумласидандир.Шаҳардан беш километрлик масофада Ганжнома майдонида   жойлашган телекабинали Ҳамадон Ганжномаси туризм спорт ва ҳордиқ мажмуаси тарихий тош битиклар ва дилкаш шаршараси билан саёҳатчилар диққатини ӯзига  жалб этади.

Ҳамадон шаҳри тарих давомида жуда кӯп олим, шоир ва мутафаккирларни тарбиялаб вояга етказган. Бобо Тоҳир Урён, Айнул Қуззот, Абу Али ибн Сино, Хожа Рашидуддин Фазл, Саъд Салмон, Фахриддин Аълоуддавла Арабшоҳ,  Абулаъло Ҳамадоний, Мирсаййид Муҳаммад Ҳамадоний, Хожа Насриддин Ҳамадоний, Ибн Фақиҳ, Бадеъуззамон, Калим Ҳамадоний, Ғулом Шамс, Мафтун ва Мирзода Ишқийлар ана шу маърифатли маскан фарзандларидир.

Ххххххххххххххххх

Ҳамадон шаҳридаги  Абу Али ибн Сино номидаги университет  1973 йили Эрон ва Франсия давлатлараро келишуви асосида  таъсис этиладиган бӯлди. 1976 йили эса бу билим маскани 200 нафардан иборат ӯзининг илк талабаларини қабул қилди. Ташкил этилган пайти университет бор-йӯғи тӯртта факултетдан иборат бӯлиб, булар қишлоқ хӯжалигини ривожлантириш, медитсина, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий фанлар факултетлари эди.

Фаолият йиллари давомида Ҳамадондаги  Абу Али ибн Сино университети ӯсди, ривожланди ва дунёнинг машҳур билим даргоҳларидан бирига айланди.  2015 йили  дунё университетлари ва илмий муассасалари веб сайти эълон қилган руйхатда бу университет бутун жаҳон олий ӯқув юртлари руйхатида 1681, Осиё қитъаси бӯйича 470, Ӯрта Шарқда 85 ва Эрон университетлари орасида 21 –ӯринни эгаллади. Шунингдек ISC кӯрсаткичлари бӯйича Эрон университетлари руйхатида ӯнинчи ва ислом олами университетлари бӯйича 75-ӯринда туради. Эрон ислом жумҳуриятининг химия фанлари докторлари  Муҳаммад Али Зулфигул,   Довуд Неъматуллоҳий,   Ардашер Хазоий, қишлоқ хӯжалиги фанлари доктори Мансур Ғуломий каби машҳур олимлари ҳам Ҳамадондаги  Абу Али ибн Сино университетида фаолият кӯрсатишади.

Бу университет салоҳиятли илмий ҳайъатининг узоқ йиллик сай-ҳаракатлари натижасида бу билим даргоҳи юксак илмий савияли кадрларни тарбиялаб вояга етказмоқда. Университетнинг ӯзига хос хусусиятларидан яна  бири бу ерда химия фани бӯйича чуқур илмий изланишлар ӯтказилмоқда ва илмий ҳайъат томонидан жуда кӯп илмий мақолалар ёзилмоқда. Ҳамадондаги  Абу Али ибн Сино университети жаҳоннинг юзта энг таъсирли университетлари руйхатидан ӯрин олган.

 

Ёрлиқ