март 02, 2017 13:22 Asia/Tashkent

Ҳамадондаги Абу Али ибн Сино университети -- 2

Ӯтган дастуримизда таъкидлаганимиздек,  Ҳамадон 3 мингйиллик тарихга эга бӯлиб машҳур юнон тарихчиси Геродотнинг фикрича,  бу шаҳарга мотларнинг илк ҳукмдори Диёлку асос солган. Ӯшанда бугунги Ҳамадон шаҳри Ҳигматона, яъни одамларнинг йиғилиб, кенгашадиган жойи деган ном билан, кейинчалик эса Экбатон деб аталган. Эрамиздан аввалги 550 йили бу шаҳар Аҳмонийлар  подшоси Куруш томонидан босиб олинди. Ҳамадон Искандар, Ашконийлар ва Сосонийлар даврида мамлакатнинг ёзги пойтахти мавқеида эди. Расулуллоҳ ҳижратларининг иккинчи ӯн йиллигида бу минтақа халқлари ислом динини қабул қилишга мушарраф бӯлишди.

Ҳамадон шаҳрида жуда кӯп тарихий, маданий ва табиий обидалар мавжуд. Табобат илмининг дарғаларидан бири Абу Али ибн Сино ҳамда машҳур шоир Бобо Тоҳир Урён оромгоҳлари,  , Дориюш буйруғи билан битилган Ганжнома тош битиклари, Алавийлар гумбази, Астар ва Мардхой мақбара, ҳамда Тош шеър ҳайкали шулар жумласидандир.Шаҳардан беш километрлик масофада Ганжнома майдонида   жойлашган телекабинали Ҳамадон Ганжномаси туризм спорт ва ҳордиқ мажмуаси тарихий тош битиклар ва дилкаш шаршараси билан саёҳатчилар диққатини ӯзига  жалб этади.

Ҳамадон шаҳри тарих давомида жуда кӯп олим, шоир ва мутафаккирларни тарбиялаб вояга етказган.    Шаҳардаги  Абу Али ибн Сино номли  университет  1973 йили Эрон ва Франсия давлатлараро келишуви асосида  таъсис этиладиган бӯлди. 1976 йили эса бу билим маскани 200 нафардан иборат ӯзининг илк талабаларини қабул қилди. Ташкил этилган пайти университет бор-йӯғи тӯртта факултетдан иборат бӯлиб, булар қишлоқ хӯжалигини ривожлантириш, медитсина, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий фанлар факултетлари эди.

Фаолият йиллари давомида Ҳамадондаги  Абу Али ибн Сино университети   ривожланди ва дунёнинг машҳур билим даргоҳларидан бирига айланди.  2015 йили  дунё университетлари ва илмий муассасалари веб сайти эълон қилган руйхатда бу университет бутун жаҳон олий ӯқув юртлари руйхатида 1681, Осиё қитъаси бӯйича 470, Ӯрта Шарқда 85 ва Эрон университетлари орасида 21 –ӯринни эгаллади

Хххххххххххххххххххххх

Ҳамадон шаҳридаги  Абу Али ибн Сино номли  университетда бугунги кунда 417 нафар илмий ҳайъат аъзоси 13000 нафар талабаларга таълим-тарбия беришяпти. Бу талабалар 310 мутахассислик бӯйича юксак савияли билим ва малака  олиш билан машғулдирлар. Университет 13 институтни бирлаштирган Булар химия институти, Технология ва инженерлик институти, қишлоқ хӯжалиги,  табиий фанлар ва гуманитар фанлар институтларидир. Шунингдек университет қошида 25 та ишлаб-чиқариш ширкати мавжуд бӯлиб, эътибор қаратилиши жоиз бӯлган идея ва лойиҳаларга эга бӯлган талаба ва истеъдодли шахслар бу ширкатларда ӯзининг лаёқатларини синаб кӯриш имкониятига эгадирлар.

Ҳамадон олий билим масканини илм оламига машҳур айлаган яна бир хусусият унда марҳум доктор Али Иқболийнинг фидоийлиги сабаб ташкил этилган табиат музейидир.  Билим даргоҳининг устоз ва талабалари томонидан музейга ҳадя қилинган нодир экспонатлар дунёнинг жуда кӯп табиатшунос олимларининг таважжуҳига сабаб бӯлган. Музей олтита улкан заллардан иборат. Булар: садаф ва маржонлар, капалак ва ҳашаротлар, сут эмизувчилар ва паррандалар, сув ҳайвонлари, заминшунослик ва судралиб юрувчилар залларидир.

Ӯтган йили табиий фанлар институтида илк илмий-тадқиқот телескопи ӯрнатилди. Бу илмий-тадқиқот телескопи ашёларни 500 маротаба катталаштириб кӯрсатиш иқтидорига эга. Университет  ҳудудидаги сунъий денгиз  билим масканининг ҳуснига ҳусн қӯшиш билан бирга  талаба ва тадқиқотчиларнинг тадқиқотлар ӯтказиш объекти ҳамдир.

хххххххххххххххххххх

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда  “Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз”   эшиттиришининг янги  сонини  тинглаяпсиз.   Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз.    Радиомизнинг электрон манзили ҳам [email protected] ўрнига [email protected]га ўзгарган.

Ххххххххххххххххх

Бугунги кунда Ҳамадон шаҳридаги  Абу Али ибн Сино номли  университетда  хорижий мамлакатлардан келган 13нафар  талабалар таҳсил қилмоқда. Улар Сурия, Яман, Фаластин ва Баҳрайн мамлакатларининг фуқаролари бӯлиб, бакалавр, магистр ва докторлик илмий даражаларини эгаллаш мақсадида таҳсил олишяпти.

Суриялик   22 ёшли Муҳаммад Низом Ҳамадон шаҳридаги  Абу Али ибн Сино номли  университетда таҳсил кӯраётган  хорижлик ёшлардан биридир. У компютер муҳандислиги факултетининг учинчи курсида ӯқияпти. Унинг айтишича, Эрон ва Сурия халқларининг дин, мазҳаб ва маданиятлари муштарак бӯлганлиги сабабли у Эронда ӯзини бегона ҳис қилмайди. Шу сабабли таҳсил учун айнан Эрон ислом жумҳуриятини танлаган.

Муҳаммад Низомнинг эътироф этишича, у Эронга келишдан олдин бу юртнинг тарихи, маданияти ва  адабиёти билан китоблар ва интернет орқали танишган. Эронда тинчлик-осойишталикнинг ҳукмронлиги, шунингдек,  бу мамлакат об-ҳавосининг муътадиллиги  Ҳамадон шаҳридаги  Абу Али ибн Сино номли  университетни танлашига сабаб бӯлган.

"Мен ӯқийдиган университетда талабаларнинг яшаши ва ҳордиқ чиқариши учун барча шароитлар муҳайё этилган. Технологиялар ва компютер муҳандислиги институтининг устозлари эса Эрон ва жаҳоннинг энг яхши университетларида таҳсил олган малакали олимлардир.

Ҳамадон шаҳридаги  Абу Али ибн Сино номли  университетнинг илмий савияси мен билган университетларнинг илмий даражасидан анчайин юксак ",--дейди суриялик Муҳаммад Низом.