Масофадан бошқариш мумкин бўлган “ақлли” таблетка яратилди
(last modified Sun, 06 Jan 2019 15:52:11 GMT )
Январ 06, 2019 20:52 Asia/Tashkent
  • Масофадан бошқариш мумкин бўлган “ақлли” таблетка яратилди
    Масофадан бошқариш мумкин бўлган “ақлли” таблетка яратилди

АҚШдаги Массачусетс технология институти тадқиқотчилари танани зарур дори-дармон билан таъминлайдиган ва ҳатто организм ҳолатини маълум даражада таҳлил қиладиган “ақлли” таблеткани яратишди.

Бундай имконият узоқ муддатли даволаш талаб этиладиган ҳолларда қўлланади. Таблетка кўп қаватли 3D-принтери ёрдамидан тайёрланган бўлиб, бу унинг ошқозонда босқичма-босқич эришига ёрдам беради. Унинг ички қисмини зарур дори билан тўлдириш мумкин. Махсус датчиклар эса барча маълумотларни "bluetooth" орқали фойдаланувчи гаджетига ўрнатилган дастурга юборади. Ушбу дастур ёрдамида таблетканинг кейинги ҳаракатларини ўзгартириш ҳам мумкин.

Ножўя таъсирларнинг олдини олиш мақсадида қурилма симсиз сигнал орқали ўзини ўзи йўқ қилиш функцияси билан ҳам таъминланган. Бу эса уни учинчи томоннинг уланиб олишидан ҳимоя қилади ва деярли тўлиқ хавфсизлик ва махфийликни таъминлайди.

Ҳозирча ушбу таблетка одамларда синовдан ўтказилмади. Биринчи тажрибалар ошқозон-ичак трактини такрорлайдиган махсус макетда ўтказилди. Бироқ, олимларнинг таъкидлашича, ушбу технология икки йил ичида барча нозик жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда якунига етказилади ва одамларда синовдан ўтказишга тайёр бўлади.