Африкалик олимлар бананлар генини ўзгартиришга киришди
Африкада бананларга CRISPR/Cas9 — организмлар геномини ўзгартириш технологияси қўлланила бошланди
У банан колимовируси сабабли хавфли касалликка чалиниши мумкин бўлган маҳаллий банан навини сақлаш мақсадида амалга оширилди.
Африка мамлакатлари банан экспорт қилувчи йирик экспортчилар қаторига кирмайди. Етиштирилган меваларнинг асосий қисми эса ички бозорда истеъмол қилинади.
Ўтган асрнинг 50 йилларида ушбу минтақада биринчи марта бананларни оммавий равишда нобуд бўлишга олиб келувчи вирус қайд этилган.
Бу вируснинг хавфли жиҳати шундаки, у узоқ вақт давомида ҳеч қандай белгилар билдирмаслиги мумкин.
Зарарланган банан плантациялари жуда яхши ўсади ва у ўсиш шароитида кескин ўзгаришлар бўлгунча мева беради. Бундай ўзгаришларга узоқ давом этувчи жазирама иссиқ ва бир—икки ҳафта давомида ёғингарчилик бўлмаганини киритиш мумкин. Шундай шароитда вируслар ўзини кўрсатишни бошлайди ва бунинг оқибатида бутун бошли плантациялардаги мевалар нобуд бўлиши мумкин.
Бироқ, олимларнинг таъкидлашича, ўсимликни вирусдан халос қилиш унинг келажакда зарарланмаслигига кафил бўла олмайди. Айнан шунинг учун генетик олимлар бу борада тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Унинг амалга ошиш-ошмаслигини эса вақт кўрсатади.