Ёнғин ўчирувчи квадроцикл яратилди
(last modified Tue, 12 Feb 2019 10:40:48 GMT )
феврал 12, 2019 15:40 Asia/Tashkent
  • Ёнғин ўчирувчи квадроцикл яратилди

Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ёнғин ўчирувчи квадроцикл яратилди.

Уз Донг Янг Ко” қўшма корхонасида такомиллаштирилган ушбу восита автомашина ҳаракатланиши учун энг ноқулай ҳисобланган йўлларда ҳам бемалол юра олади. Айниқса, шаҳар шароитидаги тирбандликлар, тор кўчаларда манзилга кириб бориш унинг учун чўт эмас.

— Квадроцикл 100 литр ҳажмли сув сиғими, кичик мотопила, 16 метр шланг, мобиль алоқа воситаси, овозкучайтиргич, сирена билан таъминланган, — дейди бошқарма бошлиғининг ўринбосари Жасурбек Каримов. — Шунингдек, ундан жойларда патруль хизматини, аҳоли ўртасида тарғибот ишларини ташкил этишда ҳам фойдаланса бўлади. Шу боис уни “Ёнғин ўчириш патрули” деб номладик.

Бугина эмас, “GM Uzbekistan” акциядорлик жамияти билан ҳам янги мослама вужудга келдики, унинг натижасида ёнғин пайтида 5 киши томонидан амалга ошириладиган юмушлар бир киши томонидан бажарилишига эришилди. Бу ишни тез ва сифатли ташкил қилиш имконини беряпти.