Олимлар келажакда одамларнинг тиши кам, бўйи эса баланд бўлишини аниқлади
https://parstoday.ir/uz/radio/uncategorised-i43380-Олимлар_келажакда_одамларнинг_тиши_кам_бўйи_эса_баланд_бўлишини_аниқлади
Олимлар келажакда инсоннинг тишлари сони ва мушаклари камайиб кетишини эълон қилди.
(last modified 2019-02-13T10:55:09+00:00 )
феврал 13, 2019 12:42 Asia/Tashkent
  • Олимлар келажакда одамларнинг тиши кам, бўйи эса баланд бўлишини аниқлади

Олимлар келажакда инсоннинг тишлари сони ва мушаклари камайиб кетишини эълон қилди.

«Баъзи органлар аста-секин йўқолиб кетади. Кўричак ўттиз йил аввалгига нисбатан уч баробарга кичраяди», — дейди олимлар.

Шунингдек, олимлар одамнинг бўйи икки метрдан баланд бўлишини ҳам башорат қилмоқда. «Бўй билан бир вақтда бармоқлар узунлиги ҳам ўсади. Юмшоқ овқатлар сабаб тишлар сони камаяди ва оғиз бўшлиғи кичраяди», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, ирқлар аралашиши сабаб терининг ранги қорайиши, қуёш нури таъсирида чуқур ажинлар пайдо бўлиши ҳам мумкин.