Бухоролик бўлажак олима қандли диабетга чалинган беморлар учун махсус пойабзал яратди
https://parstoday.ir/uz/radio/uncategorised-i43483
Бухоро муҳандислик – технология институти докторанти Мадинабону Муҳаммедова қандли диабетга чалинган беморлар учун махсус пойабзал яратди.
(last modified 2019-02-16T14:31:14+00:00 )
феврал 16, 2019 19:27 Asia/Tashkent
  • Бухоролик бўлажак олима қандли диабетга чалинган беморлар учун махсус пойабзал яратди

Бухоро муҳандислик – технология институти докторанти Мадинабону Муҳаммедова қандли диабетга чалинган беморлар учун махсус пойабзал яратди.

Бу  пойабзал оёққа тушадиган босимни пасайтиради, товондаги қон айланишини яхшилайди, — дейди қандли диабет билан оғриган беморлар учун рационал пойабзал конструкцияси ва технологиясини яратиш устида илмий изланишлар олиб бораётган М. Муҳаммедова. — Биз бир гуруҳ беморларга шу пойабзални тақдим этган ҳолда тажриба – синов ишларини олиб бордик.Улар оёғидаги жиддий яллиғланишлар атиги бир ойда барҳам топди.

Бухорода бўлиб ўтган «Қиш –2019» кўргазмасида бўлғуси олиманинг изланишлари кўпчиликнинг эътиборини тортди.