Олимлар янги оғриқ қолдирувчи дори воситасини яратишди
(last modified Wed, 20 Feb 2019 15:35:36 GMT )
феврал 20, 2019 20:35 Asia/Tashkent
  • Олимлар янги оғриқ қолдирувчи дори воситасини яратишди

Олимлар янги оғриқ қолдирувчи дори воситасини яратишди

Делавэр ҳамда Париж-Сакле университети олимлари янги опийсифат оғриқ қолдирувчи дори воситасини яратиб, уларни кемирувчиларда синовдан ўтказишди. Синовлар муваффақиятли ўтди. Оғриқ қолдирувчи дорининг янги нусхаси морфин ва шу каби опийсифат дорилардан фарқли ўлароқ, оғриқни тез қолдириши ва таъсир кучи узоқ давом этиши билан аҳамиятли экан. Асосийси, одам бу дорига ўрганиб қолмайди.

Олимлар наночастицаларни пептид рецепторлари билан боғлашганда, дори оғриқ мавжуд тана қисмига бошқа дори воситаларига нисбатан сезиларли даражада тез ва узоқ боғланиши маълум бўлди. Энди уни клиник синовлардан ўтказиш қолди. Бу синовлар ҳам муваффақиятли ўтса, дори воситаси дунёга тарқатилади.