Зайтун - шифо, гўзаллик ва қувват манбаи
(last modified Sat, 23 Feb 2019 08:54:30 GMT )
феврал 23, 2019 13:54 Asia/Tashkent
  • Зайтун - шифо, гўзаллик ва қувват манбаи

Зайтун - шифо, гўзаллик ва қувват манбаи

Зайтун меваси ва ундан олинадиган ёғ ҳақида эшитмаган одам бўлмаса керак. Буни қарангки, зайтун мевасида, тўғрироғи, зайтун ёғида инсон саломатлиги ва узоқ умр кўришига сабаб бўлувчи фойдали хусусиятлар кўп экан. Келинг, бугун зайтун меваси ва ёғи билан янада яқиндан «танишамиз».

Зайтун дарахтининг ўртача умри 500 йилни ташкил этади, айримларининг умр давомийлиги эса 1500 йилни ташкил этади. Иерусалимдаги Зайтун (Елеон) тоғидаги зайтун дарахтларининг ўртача ёши тахминан 2000 йил деган фикрлар мавжуд.

Энг муҳими: Мия артериясини соғломлаштиради.

*Бошқа ўсимлик ёғларига нисбатан инсон организмида енгил ўзлаштирилади. Ҳар хил қон гуруҳларига мансуб инсонларга бирдек мос келадиган, фойдали ягона ёғ ҳисобланади.*

Доимий истеъмол қилишлик сурункали гипертонияда қон босимини меъёрлаштиради.*

Юрак қон-томир касалликларининг олдини оладиган энг яхши восита.

* Инсулиннинг қарши курашишини кучайтиради ва унинг фаолиятини меъёрлаштиради. Қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради.* Шамоллашда, меъда ва ичак касалликларини даволашда, ҳамда экзема, конъюктивитда ва бош оғриғида ишлатилса яхши натижага эришилади.* Овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилашда ёрдам беради. Ошқозон, ичак ва жигар фаолиятини яхшилайди.* Дерматит ва тери қуришига қарши ажойиб восита. Ажин пайдо бўлишини олдини олади ва уларни текислайди. Терини силлиқлаб, таранглигини оширади.

Саратон касаллигининг олдини олади