Кубада птерозавр қолдиқлари топилди
https://parstoday.ir/uz/radio/uncategorised-i44796-Кубада_птерозавр_қолдиқлари_топилди
Кубалик олимлар Сьенфуэгос провинциясининг Дамухи ҳудудида олиб борилган қазишмаларда жуда кўп миқдордаги птерозавр қолдиқларини топди.
(last modified 2019-04-14T10:37:25+00:00 )
апрел 14, 2019 15:32 Asia/Tashkent
  • птерозавр қолдиқлари
    птерозавр қолдиқлари

Кубалик олимлар Сьенфуэгос провинциясининг Дамухи ҳудудида олиб борилган қазишмаларда жуда кўп миқдордаги птерозавр қолдиқларини топди.

Мутахассисларнинг фикрича, рептилия Бўр даврида яшаган (145-66 миллион йил аввал).

Топилма АҚШнинг Монтана университети мутахассислари томонидан ҳам ўрганилган. Айнан улар ушбу қолдиқлар сайёрадаги қадимий жонзотларнинг қайси турига тегишли эканлигини аниқлаган.

Хабарда айтилишича, птерозаврлар ҳавога учган биринчи умуртқали ҳайвонлар эди. Уларнинг қанотлари тери ва бошқа тўқималардан иборат бўлган мембранадан шаклланган бўлиб, олд оёқларнинг узунлашган тўртинчи бармоғига бириккан.