Ичак саратонини келтириб чиқарувчи озиқ-овқат маҳсулотлари
(last modified Thu, 18 Apr 2019 10:35:01 GMT )
апрел 18, 2019 15:35 Asia/Tashkent
  • Ичак саратонини келтириб чиқарувчи озиқ-овқат маҳсулотлари

Оксфорд университети тадқиқотчилари ичак саратонини келтириб чиқарувчи озиқ-овқат маҳсулотларини аниқлади.

Ҳар куни қизил (мол, чўчқа, қўй) гўштини ва қайта ишланган гўшт оз миқдорда истеъмол қилиш ичак саратонини келтириб чиқариши эҳтимолини ошириши мумкин. Буни Оксфорд университети тадқиқотчилари аниқлади. Тадқиқот натижалари International Journal of Epidemiology журналида чоп этилган.

Тадқиқот 6 йил давомида ўтказилган. Бунинг учун мутахассислар 500 минг бемор маълумотларини тўплашди. Илмий иш бошланганда 40-69 ёшда бўлган кишилар ўртасида  2 609 та ҳолатда ичак саратони қайд этилди.

Тадқиқот натижасида олимлар кунига 21 грамм ёки ундан кам истеъмол қилганларга қараганда 76 грамм қизил ва қайта ишланган гўштни исътемол қиладиган одамларда саратон касаллиги ривожланиш хавфи 20 фоиз юқори бўлиши аниқланган.

Шунингдек, 8 грамм истеъмол қилганларга қараганда, кунига 54 грамм қизил гўштни истеъмол қилган инсонларда саратон хавфи 15 фоизга кўпроқ эканини қайд этилган.

Кунига 29 грамм қайта ишланган гўштни истеъмол қилганлар, кунига 5 грамм истеъмол қиладиганларга қараганда, касаллик хавфи 19 фоиз юқори бўлгани аниқланди.