Хитойлик эркакнинг орқасидаги 15 кг ўсимта олиб ташланди
(last modified Fri, 19 Apr 2019 08:05:43 GMT )
апрел 19, 2019 13:05 Asia/Tashkent
  • Хитойлик эркакнинг орқасидаги 15 кг ўсимта олиб ташланди

Хитойда 68 ёшли эркакнинг орқасида ўсиб чиққан 15 кглик ўсимта олиб ташланди.

Тан фамилияли эркак 30 йил орқасида ўсимта билан яшаган. Бу орада ўсимта узунасига 85 см, энига 65 смгача ўсиб кетган. Шифокорлар ўсимта эркакнинг ўпкаси, умуртқаси ва асосий артерияларига қисман шикаст етказгани сабабли эркакни операция қилишдан бош тортиб келишган.

Бироқ эркак уйқу артериясини шикастлаб олгандан кейин операцияни ўтказишга қарор қилинган. Хавф мавжудлигига қарамасдан, Ян Цзюнь исмли шифокор жарроҳлик операциясини ўтказишга жазм қилган.

Ўсимтани олиб ташлаш бўйича операция 33 соат давом этган. Эркак операция давомида кўп қон йўқотган, бироқ омон қолган. У 4 кун жонлантириш бўлимида қолишига тўғри келган, 6-кунга эса ўзгалар ёрдамисиз ҳаракатлана бошлаган.

 

Ёрлиқ