Ғарб капиталистик тузуми аёлларга нима қилди?
(last modified Sun, 09 Mar 2025 11:48:45 GMT )
март 09, 2025 16:48 Asia/Tashkent
  • Ғарб капиталистик тузуми аёлларга нима қилди?
    Ғарб капиталистик тузуми аёлларга нима қилди?

Ғарб ҳамиша ўзини эркинлик ва тенглик ҳимоячиси сифатида даъво қилиб келган, аммо унинг ижтимоий ва иқтисодий тузилмаларнинг чуқурлигига назар ташласак, бу даъволарни шубҳа остига қўювчи фактларга дуч келамиз.

8 март аёллар куни сифатида аталади ва Ғарбнинг ОАВлари ва расмий оқимлари ўз жамиятларида аёлларнинг эркинлиги ҳақида гапиради. Аммо биз чуқурроқ қарасак, бошқача ҳақиқат очилади.  Порс тудей сайтининг хабар қилишича.  Ғарб мамлакатаридаги капиталистик тузуми нафақат эркаклар фойдасига асослангандир, балки унда  капитал ва фойда инсоний қадриятлардан , жумладан аёлларнинг қадр-қимматидан устун туради.

Бу тизимда аёллар икки асосий усулда эксплуатация қилинади, меҳнат соҳасида ва ўзликни англаш соҳасида иш жойида аёллар эркаклар билан бир хил ишларни бажариш учун камроқ ҳақ оладилар. Бу гендер тафовути қобилиятдаги фарқларга боғлиқ эмас, балки аёлларни шунчаки арзон ишчи сифатида кўрадиган инструментал қарашнинг натижасидир. Аммо идентификация соҳасида вазият янада мураккаброқ. Ғарб истеъмолчилик маданиятидаги аёллар эркаклар завқи учун товарларга айланган. Рекламалар, мода саноати ва жинсий индустрия аёлларни жинсий жалб қилишга ундайди. Ҳаттоки, иш ҳақидаги эълонларда ҳам уларнинг ташқи кўриниши маҳоратидан кўра муҳимроқ ҳисобланади. бундай қараш нафақат аёлларнинг қадр-қимматига путур етказади, балки оналикка соя солиб, уни " тараққиёт" га тўсиқ сифатида кўрсатади.

Ғарб аёллари ижтимоий мавқега эга бўлиш учун ўзларини капиталист эркаклар томонидан белгиланган стандартларга мувофиқ ўзгартиришга мажбур бўладилар.Бироқ Ғарб бу жараённи" аёлларни анъанавий чекловлардан озод қилиш" дет иддао қилади, аммо бу ҳақиқатан ҳам эркинлик ва тенгликми?  Албатта, бу тузилмани танқид қилиш Ғарб жамиятларидаги аёлларнингн саъй-ҳаракатлари ва муваффақиятларини эътиборсиз қолдириш дегани эмас. Кўплаб аёллар, қизлар ва оналар мавжуд тўсиқларга қарамай, илмий, бошқарув ва маданий соҳаларда муваффақият қозонишади. Аммо бу муваффақият чуқур таркибий қарама-қаршиликлар ва тенгсизликларни эътиборсиз қолдирмайди.