Тиббий маълумотсиз халқ табобати билан шуғулланишга рухсат берилди
(last modified Sun, 26 May 2019 10:21:58 GMT )
май 26, 2019 15:21 Asia/Tashkent
  • Тиббий маълумотсиз халқ табобати билан шуғулланишга рухсат берилди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”-ги қонунни имзолади. 

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги 265–I-сонли Қонунининг 41-моддасига (Тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилди:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилди:

«Тиббий маълумотга эга бўлмаган шахслар ҳам Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус комиссиянинг хулосаси асосида халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўладилар»;

 

Ёрлиқ