Балиқ мойи нимаси билан фойдали ва у қачон зарарли бўлади?
(last modified Thu, 30 May 2019 09:37:32 GMT )
май 30, 2019 14:37 Asia/Tashkent
  • Балиқ мойи нимаси билан фойдали ва у қачон зарарли бўлади?

Балиқ мойи узоқ вақт давомида сеҳрли дори ҳисобланган. Бу бежиз эмас.

Балиқ мойининг фойдаси нимада?

Балиқ мойида 30 фоизгача омега-3 бўлади. Бу ёғли кислоталарнинг ўрнини ҳеч нарса босолмайди: улар организм учун зарур, бироқ у мазкур кислоталарни мустақил синтез қилолмайди. Шунинг учун уни овқатдан олиши лозим.

Айнан шунинг учун ҳам омега-3 кислоталари юрак қон-томир касалликларини профилактика қилиш ва даволаш бўйича халқаро тиббий тавсияларга киритилган. Бу америкаликларнинг балиқ ёғи учун йилига миллиард доллардан ортиқ пул сарфлашининг сабабларидан бири.

Балиқ мойи эҳтимол, юрак саломатлигини яхшилайди.

Турли олимлар аниқ боғлиқликни белгилашган: одам қанча кўп балиқ истеъмол қилса, юрак касалликларига дуч келиш эҳтимоли шунча камаяди.

Руҳий саломатликни қўллаб-қувватлайди.

Миянинг деярли 60 фоизи ёғдан иборат, унинг катта қисми омега-3 билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам олимлар омега-3 кислоталари кулранг модданинг нормал фаолияти учун зарур деб ҳисоблайдилар.

Вазнни камайтиришда ёрдам беради.

Балиқ мойили қўшимчалар вазнни камайтиришда ҳафтасига уч марта 45 дақиқадан спорт билан шуғулланиш каби ёрдам беради.

Эҳтимол, кўз саломатлигини қўллаб-қувватлайди.

Маълумки, омега-3 етишмайдиган одамлар кўпинча кўришнинг ёшга боғлиқ бузилишларига дуч келишади. Умуман олганда, бу борадаги тадқиқотлар ҳозирча етарли эмас.

Артериал қон босимини пасайтиради.

Кливленд клиникаси мутахассисларининг фикрича, омега-3 ёғ кислоталари жисмоний машқлар ва туз истеъмолини камайтириш орқали ҳаёт тарзининг ўзгариши каби қон босимини пасайтиради. Бу эса гипертониядан азият чекадиганлар учун яхши янгилик.

Яллиғланишга қарши хусусиятларга эга

Нормада яллиғланишлар ҳатто фойдали: чунки иммун тизими инфекцияларга қарши курашади. Бироқ узоқ чўзилган, сурункали яллиғланиш жараёнлари зарарли экани аниқ. Айнан улар семизлик, диабет, юрак касалликлари, ревматоид артрит, астманинг ривожланишига сабаб бўлади.

Балиқ мойи яллиғланиш жараёнларини кечиктиради ва уларнинг белгиларини енгиллаштиришда ёрдам беради.

Депрессияни енгиллаштиради

Балиқ мойини истеъмол қилиш орқали депрессиядан азият чекувчилар ўзларини анча яхши ҳис этишади. Бундан ташқари, тадқиқотлардан бирининг 67 фоиз иштирокчиларида ушбу руҳий бузилиш белгилари омега-3 курсидан кейин деярли тўлиқ йўқолган.

Тери ҳолатини яхшилайди

Омега-3 ёғ кислоталари эпидермисдаги моддалар алмашинувида иштирок этади. Агар улар етишмаса, тери намликни йўқотиб, қуришни бошлайди ва яллиғланиш ҳамда инфекцияларга мойиллиги ортади.

Балиқ мойи терини соғлом сақлашда ёрдам беради. Бундан ташқари, псориазда тери ҳолатини яхшилайди.

Балиқ мойининг зарари нимада?

Фойда ортидан қувиб, ошириб юбормаслик муҳим. Балиқ мойининг кўплиги унинг етишмаслиги каби зарарли.

Балиқ мойи қондаги қанд миқдорини оширади

Кичик тадқиқот кунига 8 г омега-3 ёғ кислоталарини қабул қилиш қондаги глюкоза даражасини 22 фоизга ортишига олиб келади. Тўғри, бу II турдаги диабетга эга одамларгагина тегишли – бошқа одамлар тадқиқ этилмаган.

Қон кетиш эҳтимолини оширади

Кунига 640 мг ва ундан кўпроқ омега-3 қабул қилиш соғлом катта одамларда қоннинг қотишини камайтириши мумкин. Ҳар куни 1 граммдан 5 граммгача балиқ мойи қабул қилган ўсмирларда бурундан қон кетиш эҳтимоли ортади.

Қон босимини пасайтиради

Гипертониклар учун яхши бўлган нарса гипотониклар учун ёмон. Агар муаммоингиз – қон босимининг пастлиги бўлса, балиқ мойини қабул қилишда эҳтиёткор бўлиш лозим. Шунинг учун ўзингизни ёмон ҳис этишга олиб келади.

Диарея чақиради

Ич кетиши – балиқ мойини истеъмол қилишнинг энг кенг тарқалган қўшимча таъсирларидан бири.

Жиғилдон қайнашига олиб келади

Ошқозондаги ноқулайликларга ҳам. Бу қўшимча таъсир кенг тарқалган. Шунинг учун кислотали рефлюксга мойил бўлсангиз, балиқ мойини истеъмол қилишда эҳтиёткорлик лозим.

Демак, балиқ мойини истеъмол қилиш керакми ёки йўқми?

Соғлом бўлиш учун ҳафтасига 140-280 г балиқ мойи етарли. Агар рационингизда у камроқ бўлса, қўшимча омега-3 қабул қилиш мумкин.

Айнан қанча эканлиги – жуда мураккаб савол. Тиббиёт ходимлари балиқ мойининг кунлик нормаси бўйича аниқ кўрсаткичлар борасида аниқ фикрга келишмаган. Улар фақат тахминларни олға суришади. Демак, Америка Соғлиқни сақлаш миллий институтининг талқинига кўра, эркаклар кунига 1,6 г омега-3 ёғ кислотаси, аёллар эса – 1,1 г истеъмол қилиши зарур.

Бироқ дозани мустақил равишда эмас, соғлиғингиз, рационингиз ва умуман ҳаёт тарзингиздан бохабар терапевт билан биргаликда танлаш лозим. Ана шунда балиқ мойидан максимум даражада фойда оласиз ва зарарли жиҳатларига дуч келмайсиз.