август 27, 2019 13:04 Asia/Tashkent
  • Apple компанияси 3 та янги iPhone смартфонлари ишлаб чиқаради

Bloomberg ахборот агентлигининг хабар беришича, Apple компанияси ўз маҳсулотлари қаторини янгиламоқчи, янги қурилмалар яқин ойларда сотувга чиқиши керак.

Янги қурилмалардан биринчи бўлиб Pro iPhones деб аталувчи 3 та янги смартфон чиқиши кутилмоқда, улар компаниянинг охирги моделдаги смартфонлари – iPhone XS, iPhone XS Max ва iPhone XR ўрнини эгаллайди. 

Bloomberg маълумотларига кўра, янги смартфонлардан бирортаси 5G тармоғини қўллаб-қувватламайди, аммо тезкор Apple A13 процессорлари, симсиз қувватланиш имконияти ва ўта кенг фотосуратлар ва видео олиш учун янги камералар билан таъминланади. Таъкидланишича, янги айфонларда видеони ёзиш сифати анча яхшиланади. Бундан ташқари, видеони тасвирга олиш вақтида уни таҳрир қилиш функцияси пайдо бўлади. 

Янги смартфонлар ўлчами аввалги моделларники каби қолади, уларни мустаҳкамроқ қилиш ва сув ўтказмаслигини оширишга ваъда берилган.Шунингдек, компания 16 дюймли янги MacBook Pro ноутбукини чиқаради. AirPods қулоқчинлари эса сув ўтмайдиган қилинади ва уларга шовқинни бостириш функцияси қўшилади.

Ёрлиқ