октябр 02, 2019 14:46 Asia/Tashkent
  • Пакетчали чой соғлик учун хавфлими?

«Рамблер»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилишича, канадалик олимлар пакетчали чойда полимер микро зарраларини аниқлашди. Ҳар йили дунё океанига бундай зарралар жуда кўплаб оқизиб турилади.

Тадқиқот натижалари «Environmental Science & Technology» журналида чоп этилди.

Мутахассисларнинг аниқлашича, пакетчали чой дамланганда қарийб 11 миллиард пластик микро зарралар ва яна 3 миллиард полимер нано зарралар қайноқ сувга тушади. Бу даражадаги кўп пластик ҳатто сув қуйилган пластик идишларда ҳам аниқланган.

Ҳозирча олимлар микропластикнинг одам саломатлигига қандай таъсир кўрсатишини ойдинлаштирганича йўқ. Бироқ қисқичбақалар озуқавий муҳитида нано зарраларнинг бўлиши ушбу мавжудотлар ривожланишига салбий таъсир кўрсатган.

Ёрлиқ