Фарзандингиз гений бўлишини хоҳлайсизми? Бунинг йўли осон!
(last modified Sun, 27 Oct 2019 15:11:09 GMT )
октябр 27, 2019 20:11 Asia/Tashkent
  • Фарзандингиз гений бўлишини хоҳлайсизми? Бунинг йўли осон!

Болаларини қучишдан ўзини тутиб тура олмайдиган барча ота-оналар жуда тўғри йўлда ва фарзандлари уларга бунинг учун бир куни албатта миннатдорчилик билдирадилар.Тадқиқотчилар боланинг ривожланиш даврида жисмоний меҳрнинг бир шакли сифатида уларга тегиш жуда муҳим эканлигини аниқладилар.

Тегиш орқали кўрсатилган севги уларнинг мияси ўсишини рағбатлантиради ва улар янада ақлли бўлиб борадилар.

Огайо штатидаги умуммиллий болалар касалхонаси тадқиқотчилари, муддатидан олдин ва ўз вақтида туғилган 125 та чақалоқни ўрганиб чиқдилар ҳамда енгил жисмоний тегиниш уларнинг мия ривожланишига, онгига ва ижтимоий ривожланишига қанчалик таъсир қилишини таҳлил қилишди.Тадқиқот шуни кўрсатадики, ота-оналар ва васийларнинг меҳр-муҳаббатининг бу тарзда намоён бўлиши чақалоқларнинг мия толаларига жуда яхши таъсир қилади. Шунинг учун, улар пайдо бўлиши билан тегинилиши, ушланиши ҳомиладорлик давридаги чақалоқларга миянинг ижобий реакциясини қўзғатади. Сизнинг бу таъсирингизни улар она қорнини ичида пайтидаёқ сезади.

Тегиш - бу ривожланишнинг биринчи босқичи. Уларни кўкрак сути билан боқиш, массаж билан терисига парвариш бериш, меҳр билан қучоқлаш ва шу каби қўллаб-қувватловчи тажрибалар миянинг тезкор ва соғлом ривожланишига ёрдам берадиган кучли мия реакцияларини қўзғатади.

Бола туғилиши биланоқ унга тери билан алоқа қилиш ва болани эмизиш учун шижоат қилиш вақти келади. Бола туғилгандан сўнг бир соат ичида қўлда ушлаб турилиши боланинг тана ҳароратини, юрак уришини ва нафас олиш режимини нормаллаштиради.

Натижалар шуни кўрсатадики, ота-оналар ёки касалхона ходимлари томонидан кўпроқ меҳр олган чақалоқлар мияга нисбатан кучли реакцияни намойиш этдилар. Шунинг учун, чақалоғингизга юмшоқ муомала қилиш уларни миясининг ривожланишига ҳисса қўшади.

Ушбу тадқиқотнинг етакчиси доктор Натали Маитрнинг сўзларига кўра, болангизнинг сизнинг танангиз билан яхши алоқада бўлиши ёки аксинча уларни сизнинг қучоғингиздан узоқлаштирилиши, эътиборсиз қолиши уларнинг мияларида катта ўзгаришларга олиб келади.

Натали Маитрнинг тушунтиришича:"Эрта туғилган чақалоқларга оналарининг бачадонида ҳомиладорликни бошдан кечирган чақалоқлар сингари ота-оналари томонидан терини терига парвариш қилиш каби ижобий, қўллаб-қувватланадиган таъсирга эга бўлган ҳаркатларнинг ишлатилиши жудаям муҳим."Ҳаётнинг қайси босқичи бўлишдан қатъи назар, севги ва муҳаббат ривожланишнинг калитидир!"