Олимлар қаҳванинг янги фойдали хусусиятини аниқлашди
(last modified Thu, 31 Oct 2019 11:03:49 GMT )
октябр 31, 2019 16:03 Asia/Tashkent
  • Олимлар қаҳванинг янги фойдали хусусиятини аниқлашди

Олимлар мунтазам равишда қаҳва истеъмол қилиш бир қатор касалликларга чалиниш хавфини камайтиришини аниқлашди. Тадқиқот натижалари Америка гастроэнтерологлари жамияти сайтида нашр қилинди.

Бейлор тиббиёт коллежи ўтказган тадқиқот доирасида 34 киши иштирок этиб, унда йўғон ичакнинг турли қисмларида биопсия ўтказилган – намуна учун бир бўлаги олиниб, текширилган.Аниқланишича, кўп қаҳва истеъмол қиладиган кишиларнинг ичагида инсон соғлиғи учун фойдали бўлган Faecalibacterium ва Roseburia бактериялари кўпроқ, аксинча, соғлиққа зарарли Erysipelatoclostridium бактериялари эса камроқ топилган.

Ичаклардаги бактериялар ҳолати қандли диабет, буйрак ва юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиришда муҳим ўрин тутади.

Ёрлиқ