Мўъжизавий Моринга ўсимлигининг соғлиқ учун фойдаси
(last modified Wed, 12 Feb 2020 09:50:44 GMT )
феврал 12, 2020 14:50 Asia/Tashkent
  • Мўъжизавий Моринга ўсимлигининг соғлиқ учун фойдаси

Моринга ёки Моринга Олеифера, дунёдаги энг озуқавий қадоқланган ўсимликдир.

Бу ўсимлик Африка, Ҳиндистон ҳамда Флиппин оролларида кенг тарқалган. Ўсимлик таркибида 92 тадан ортиқ озуқа моддалари ва 46 турдаги антиоксидантлар бор.

Моринга шунингдек, Шимолий Ҳиндистондаги Ҳимолой тоғ этакларида, Марказий ва Жанубий Америкада ўстирилади.

Олимларнинг фикрича, бу ўсимлик 300 дан ортиқ касалликларни даволайди. Масалан, табиий равишда даволанадиган баъзи касалликлар: диабет, юқори қон босими, ошқозон яраси, сурункали чарчоқ синдроми ва остеопорозларни даволайди.

Қолаверса, Моринга ўсимлигидан фойдаланиш "Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти" томонидан таъкидлаб ўтилган, яъни глобал миқёсдаги гўдакларни ўлими муаммосига ечим сифатида қаралган.

Моринга хавфсиз. Уни турли хил ёшдаги инсонлар истеъмол қилиши мумкин. Қариялар, болалар, чақалоқларга бу ўсимликни тавсия қилса бўлади. Бу ўсимликнинг ҳеч қандай ножўя тарафлари йўқ. Уни чой қилиб ичса ҳам ёки бўлмаса овқат таркибига қўшиб истеъмол қилса ҳам бўлаверади.

Бир ҳафта мунтазам истеъмол қилиш орқали соғлиғингиз учун фойдали жиҳатини дарҳол ҳис қиласиз. Морингани тез-тез истеъмол қилинадиган мева ва сабзавотлар билан таққослаганда, қуйидаги натижага эга бўлинди.

1. Ёгуртга қараганда 200% дан кўпроқ протеин

2. Бананга қараганда 300% дан кўпроқ калий

3. Сутга қараганда 400% дан кўпроқ кальций

4. Сабзига қараганда 400% дан кўпроқ А витамини

5. Апельсинга қараганда 700% дан кўпроқ C витамини

 

Ёрлиқ