НАСА Ерга хавфли астероид яқинлашаётганини эълон қилди
(last modified Thu, 05 Mar 2020 09:01:23 GMT )
март 05, 2020 14:01 Asia/Tashkent
  • НАСА Ерга хавфли астероид яқинлашаётганини эълон қилди

НАСА апрель ойининг охирида Ер сайёрасига диаметри 4 километрлик хавфли астероид яқинлашиши ҳақида хабар берди.

№52768 астероиди Ерга 29 апрель куни 6,29 млн километр масофадан яқин келади. Бу Ой масофасидан 16 марта узоқ.

Космик объект хавфли бўлиб, унинг парвоз траекторияси Ер орбитасини кесиб ўтади. Қуёш атрофини астероид 3,68 Ер йилида айланиб чиқади.