Британияда коронавирус бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда
(last modified Sun, 15 Mar 2020 10:05:55 GMT )
март 15, 2020 15:05 Asia/Tashkent
  • Британияда коронавирус бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда

Олимлар коронавируснинг Буюк Британияда қандай тарқалаётганини аниқлаш учун юқтирган беморларнинг индивидуал намуналаридан генетик кодини таҳлил қилишмоқда.

Генетик материал намунаси инфекциялар занжирида яна бир қадам - кимлар юқтирганлигини очиб беради. Ливерпул университети олимлари беморларнинг томоқдаги қичишишларида бошқа вируслар ва бактерияларни ҳам аниқлашмоқда. Ва бу баъзи беморларнинг жиддий касалликка дучор бўлишларини тушунтиришга ёрдам беради.

"Кимлар касалликка чалинаётгани, улар касалликни қандай юқтириб олаётгани, инсонда мавжуд бошқа касалликларнинг вирусга таъсири ва иммунитетнинг вирусдан ҳимояланишдаги аҳамияти қандай?" тадқиқотчилар шу каби саволларга жавоб қидириб изланишлар олиб бормоқда, дейди BBC Newsга бош терговчи Проф Калум Семпле.

Шунга ўхшаш ёндашув 2015 йилда Ғарбий Aфрикада Эбола вируси тарқалишини кузатишда ишлатилган.

Ливерпул университети профессори Том Сулаймон, мухбирлар билан суҳбатда шундай деди: "Бизда баъзи беморлар бор, улар вирусни қандай юқтиришгани ҳақида билмаймиз, лекин уларнинг генетик материалларини кўриб чиқиш ва таққослаш орқали, вирус тарқалишини узоқ муддат давом этишини олдини олиш мумкин".

Ливерпул университетида махсус жамоага Эдинбург, Оксфорд, Бристол ва Глазго сингари бошқа бир қатор университетларнинг олимлари жалб қилинган. Изланишлар улар коронавируснинг РНК сини аниқлашлари мумкинлигини кўрсатади.